Кириш Регистрация
25/04 00:00 Сандерленд 0-5 Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис 1-1 Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм 1-0 Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес 2-1 Мальорка
25/04 18:00 Парма 1-0 Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль 3-1 Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм 2-1 Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон 0-1 Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе 0-2 Барселона
25/04 21:00 Болонья 0-2 Рома
25/04 21:30 Арсенал 1-0 Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия 2-1 Жирона
25/04 23:45 Верона 0-0 Лечче
26/04 00:00 Атлетико 3-2 Атлетик Бильбао
26/04 15:30 Фиорентина - Сассуоло
26/04 17:00 Райо Вальекано - Реал Сосьедад
26/04 18:00 Женоа - Комо
26/04 19:15 Реал Овьедо - Эльче
26/04 21:00 Торино - Интер
26/04 21:30 Осасуна - Севилья
26/04 23:45 Милан - Ювентус
27/04 00:00 Вильярреал - Сельта
27/04 21:30 Кальяри - Аталанта
27/04 23:45 Лацио - Удинезе
28/04 00:00 Ман. Юнайтед - Брентфорд
28/04 00:00 Эспаньол - Леванте

Футзал. «Локомотив» 2 турни 100 фоизлик натижа билан якунлади

Баҳо:
+ | -

Футзал бўйича 2012 йилги Ўзбекистон чемпионати1-босқич2-тур ўйинлари якунига кўра, пешқадамлар– "Ардус" ва"Локомотив"нинг барча кўрсаткичлари тенглашди.

Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 1-босқич 1-тур учрашувларига Тошкентдаги "Ўзбекистон" спорт мажмуаси мезбонлик қилганди. 1-босқич 2-тур учрашувлари эса Самарқанддаги "Сўғдиёна" футзал мажмуасида бўлиб ўтди.

16 ноябрь куни, нафақат куннинг, балки бутун турнинг энг марказий учрашувларидан бири бўлиб ўтди. "Максам-Чирчиқ" ва "Локомотив" жамоалари ўртасидаги ўйинда қайд этиладиган ҳар қандай натижа 2-турнинг 1-кунидан сўнг – "Локомотив" муросасиз баҳсда "Ардус"ни 4:3 ҳисобида мағлубиятга учратганидан сўнг юзага келган учпешқадамликни йўққа чиқарарди.

Шундай бўлди ҳам. "Максам-Чирчиқ" ва "Локомотив" ўртасидаги ўйин тошкентлик темирйўлчиларнинг кичик – 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди. Шундай қилиб, "Локомотив" 2-тур доирасида бирорта ўйинда ҳам мағлубиятга учрамади. "Локомотив" тур давомида 1-ўринда борганига қарамай, айнан сўнгги кун ўйинларидан сўнг ҳақиқий қўшпешқадамлик юзага келди – Андижон вилоятининг "Турон-С" клубини 9:3 ҳисобида мағлубиятга учратган "Ардус"нинг барча кўрсаткичлари ҳозирда "Локомотив"ники билан бир хил бўлиб турибди: тўққиз учрашувдан сўнг ҳар иккала жамоа бир хилда – 24тадан очко тўплаган, 63та гол урган ва 17тадан тўпни ўз дарвозасидан олиб чиққан.

5-кун учрашувларидан сўнг "Бунёдкор" 4-ўринни ўзида сақлаб қолди: "Гулистон" устидан қозонилган 10:3 ҳисобидаги ғалаба "қалдирғочлар"га 3-тур ўйинларигача кучли тўртликдаги ўринни сақлаб туриш имконини беради. Қайд этиш жоиз, "Бунёдкор" 3-ўриндаги "Максам-Чирчиқ"дан 2 очкога ортда қолмоқда, холос.

Мусобақа аутсайдерлари – "Нафис" ҳамда "Когон" ўртасидаги ўйин майдон эгаларининг навбатдаги йирик ҳисобли мағлубияти билан якунига етди – 4:1, "Когон" фойдасига. Ушбу ғалаба бухороликларга мусобақа жадвалида 7-ўринга кўтарилиб олиш имконини берди.

Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати-2012
1-босқич, 2-тур учрашувлари. Самарқанд шаҳри.
16 ноябрь, жума
"Строитель-Зарафшон" - "Пахтакор" 2:4
"Бунёдкор" - "Гулистон" 10:3
"Турон-С" - "Ардус" 3:9
"Максам-Чирчиқ" – "Локомотив" 1:2
"Нафис" - "Когон" 1:4

Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 12:52, 19.11.2012.
Ўқилди: 3661 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик