Хави ва Рафинья Диас 2 та ўйинга дисквалификация қилинди.
"Барселона"нинг 43 ёшли мураббийи Ла Лиганинг 1-тури доирасида "Хетафе"га қарши ўйинда (0:0) ҳакамлар билан баҳслашгани учун қизил карточка олди.
Хави майдондан четлатилгани учун иккита ўйинга дисквалификация қилинди. Кўринишидан, мураббий четлатилганидан кейин трибуна остидаги туннелда қолгани учун қўшимча дисквалификациядан қутулиб қолган.
Хави ўйиндан кейин Сезар Сото Градонинг ҳакамлар гуруҳига қарата айтган сўзлари учун ҳам жазодан қутулиб қолди. "Барселона" бош мураббийи ҳакамлар ишини "мутлақо шармандалик" деб атади.
Гастон Альваресга тирсак билан зарба бергани учун тўғридан-тўғри қизил карточка олган каталонияликлар вингери Рафинья ҳам икки ўйинга дисквалификация қилинди.
Шу тариқа, Хави ва Рафинья "Кадис" ва "Вильярреал" жамоаларига қарши ўйинларни ўтказиб юборади.