"Барселона" ҳужумчиси Ансу Фата ўз агентларидан янги жамоа қидириш устида иш бошлашни сўради, деб хабар бермоқда AS нашри.
20 ёшли испаниялик футболчи бош мураббий Хави уни қўллаб-қувватлагани ҳақида очиқ баёнот берганига қарамай, мунтазам ўйин амалиётига бўлган ишончни йўқотди.
Хусусан, Фати Ла Лиганинг 1-тури доирасидаги “Хетафе”га қарши ўйинда (0:0) алмаштиришлар тартибидан норози бўлди – у 79-дақиқада Ламин Ямал ва Абде Эззалзуладан кейин учинчи бўлди.
Қайд этилишича, бир вақтнинг ўзида бир нечта Европа клублари Ансуни кузатиб боришмоқда.
Фати "Барселона" тарбияланувчиси ҳисобланади. Ансу клуб учун 110 та ўйинда 29 та гол ва 10 та голли узатмани амалга оширган.