Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

«Бир қиз кетар анҳорга чўмилгиси келиб-эй!»

Баҳо:
+ | -

Ёшлигимизда тўрт-бешта жўралар билан йиғилиб қолсак олдимизан ўтган катта синф  қизларига гап отардик. Чунки бир кишининг бундай масъулиятли ишни қилиши жуда  осонмас-да. Бизнинг гапимиз доим бир хил бошланарди: «Бир қиз кетар анҳорга чўмилгиси келибей». Бу билан озми кўпми ўша қизларнинг кулгисига сабаб бўлардик. Албатта гўзал қизларнинг гўзал табассуми ўзимизга ҳам хуш ёқарди.

Футболда мураббийлар ёки футболчилар, журналистлар ёки мухлислар ҳар қанча ҳаракат қилишмасин, агар яратган томонидан ҳадя этилажак омад бўлмаса барчаси самарасиз бўлади.

2004-йил Хитойда бўлиб ўтган Осиё кубогида терма жамоамиз гуруҳдаги барча учрашувларда минимал ҳисобда ғалаба қозониб плеёфга йўл илишганди. Ҳаттоки гуруҳдаги учрашувларда рақиблар дарвозамизга битта ҳам гол ура олишмаганди. Кўпчилик чорак финал жамоалари орасида Ўзбекистонни ажратиб кўрсата бошлади. Кейин нима бўлди? Ҳа «Баҳрайн» сериалининг биринчи фасли суратга олина бошланди. Туппа тузук ўйнаб турган йигитларимиз Аъло Ҳубайл номли актёрнинг моҳирона ижро этган трюкларидан шокка тушишди. Яхшиям бизда ҳам Владимр Шишелов деган актёримиз бор эди. У ҳам жа «Оскар»га тормаса ҳам ҳеч бўлмаса Канн кинофестивалининг энг яхши актёрига хос ролни ижро этди ва бизни «лотерея» съёмкасигача олиб борди. Сўнги сеансда эса истеъдодли актёр Леонид Кошелев ва катта саҳнага илк бора тушган Марат Бикмаев ўзларига топширилган эпизодик ролларини яхши ўйнай олишмади.

Ёки бўлмаса 2007 йилги қитъа биринчилигини олайлик. Рауф Инилеев бошчилигидаги терма жамоамиз жуда мазмунли, ҳужумкор футбол кўрсатишди. Натижада Рауф Талгатовични Осиёда йилнинг энг яхши мураббийи деб тан олишди. Яна чорак финал биз учун сўнги манзил бўлиб қолди. Ўтган сафар ўзимиз хато қилган бўлсак, бу гал ҳакамлар оёғимиздан чалишди. Агар ўшанда Макснинг голини инобатга олишганда ким билади нималар бўлиб кетарди?! Ва ниҳоят Қатар майдонидаги чемпионатда биз кучли тўртликка кира олдик. Аммо… келинг ўша қўрқинчли эртакни эсламайлик. Шундоғам барчамиз сариқ рангли кийимни, телевизор орқали кенгуруни кўрсак, ҳаттоки кўчаларда кетаётган «Ваз 2106» маркадаги машинани кўрсак бўлди, Қатардаги машъум воқеа ёдимизга тушади. Айтингчи,  ўша мусобақада футболчиларимиз ёмон ўйнашгандими? Ахир шахсан Йозеф Блаттернинг ўзи эмасмиди биринчи ўйинни кўриб Ўзбекистон чемпион бўлса керак деган? Хўш агар яхши ўйнаган  бўлсак нима учун дарвозамиздан олтиталаб тўп олиб чиқдик? Йўқ дўстим бунга Тимур Жўраевнинг айби йўқ.  Шунчаки бизга омад етишмади. Бундай фактларни кўплаб  келтириш мумкин.

Кўриб турганингиздек футболда омаднинг ўрни жуда катта. Мен футболдаги омадни ҳалиги болалар гап отадиган гўзал қизга ўхшатаман. У ҳар доим ҳам сизга кулиб боқмайди. Қиз боланинг кўнглини олиш қанчалик мураккаб бўлса, омаднинг келиши ҳам шунчалик оғир. Паривашни кулдириш учун гапга уста бўлиш билан бирга қайноқ истарага ҳам эга бўлиш керак. Омаднинг кулиб боқиши учун эса ҳаракат қилиш керак. Омад ҳам меҳнаткашларни ёқтиради. Шукрки, сўнги вақтлар омад қуши қайта қайта бизнинг бошимизга қўнаяпти. Ўсмирларимиз қитъада тенгсиз бўлишди. Ёшларимиз ҳам жаҳон чемпионатига борадиган бўлишди. Терма жамоамиз эса иккита муҳим баҳсда ғалаба қозониб Бразилия томон каттагина қадам ташлади.  Энди бу ёғига ҳаволаниб кетмаслигимиз керак. Акс ҳолда омад биздан юз ўгириши мумкин. Эрон билан ўйиндан сўнг Миржалол Қосимов «Омад кучлиларга кулиб боқади» деб айтди. Мен шу гапни бошқачароқ қилиб айтган бўлардим. Кучли жамоа омадли бўлади. Омад эса омадлиларга кулиб боқади. Шундай экан омад сиз ва бизни алсо тарк этмасин. Бошқача қилиб айтганда ҳалиги болалар гап отаётган қиз уларга табассум ҳадя этаверсин!

Ўткир Жалолхонов

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 13:56, 19.11.2012.
Ўқилди: 10596 марта.
Фикрлар: 51 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.