Аргентиналик собиқ футболчи Карлос Тевес нега фаолиятининг сўнггида Хитой чемпионатида ўйнаганини айтиб берди.
"Хитойга ўтганим учун кўпчилик мени танқид қилишди. Лекин улар ҳеч нарсани билишмайди. Ўша пайтда мен жуда кўп пул ишлаётган эдим. Лекин мен буни ўзим учун қилмадим. Мен агентимдан ўн бешта уй топиб, қариндошларимга муносиб шароитларда яшашлари учун сотиб олишни сўрадим. Ўн беш оилага, олтмишга яқин кишига ёрдам бердим. Мен шунчаки Тевеснинг янги авлоди мен ўтказган шароитларда эмас, балки яхшироқ шароитда ўсишини хоҳлардим", - дея Тевеснинг сўзларини келтиради Football Tweet.