"Барселона" спорт директори Деко клубга "Вальядолид"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Иван Фреснеда билан шартнома имзолашни маслаҳат бермоқда.
Инсайдер Пол Баллуснинг сўзларига кўра, Деко Фреснеданинг трансферига интилмоқда. Португалияликнинг аргументи шундаки, 18 ёшли Иван ҳозирда сайёрамиздаги энг истиқболли ўнг қанот ҳимоячиларидан бири саналади.













