Кириш Регистрация
25/04 00:00 Сандерленд 0-5 Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис 1-1 Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм 1-0 Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес 2-1 Мальорка
25/04 18:00 Парма 1-0 Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль 3-1 Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм 2-1 Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон 0-1 Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе 0-2 Барселона
25/04 21:00 Болонья 0-2 Рома
25/04 21:30 Арсенал 1-0 Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия 2-1 Жирона
25/04 23:45 Верона 0-0 Лечче
26/04 00:00 Атлетико 3-2 Атлетик Бильбао
26/04 15:30 Фиорентина - Сассуоло
26/04 17:00 Райо Вальекано - Реал Сосьедад
26/04 18:00 Женоа - Комо
26/04 19:15 Реал Овьедо - Эльче
26/04 21:00 Торино - Интер
26/04 21:30 Осасуна - Севилья
26/04 23:45 Милан - Ювентус
27/04 00:00 Вильярреал - Сельта
27/04 21:30 Кальяри - Аталанта
27/04 23:45 Лацио - Удинезе
28/04 00:00 Ман. Юнайтед - Брентфорд
28/04 00:00 Эспаньол - Леванте

ШАХМАТ. Нодирбек Абдусатторов — жаҳон чемпиони!

Баҳо:
+ | -

Словениянинг Марибор шаҳрида 8 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар, ўсмирлар ва қизлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик Нодирбек Абдусатторов жаҳон чемпиони бўлди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.

Манбанинг маълум қилишича, халқаро шахмат федерацияси – ФИДЕ шафелигида ташкил этилган мусобақада 91 мамлакатдан 1584 нафар шахматчи дона сурган.

«Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида ёшларимиз истеъдодини рўёбга чиқариш, билим ва салоҳиятини ривожлантириш учун яратиб берилаётган шароитлар самараси ушбу чемпионат натижаларида ҳам намоён бўлди. Мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган 13 нафар шахматчимиз ҳеч кимдан кам эмаслигини яна бир карра исботлади», деб ёзади ЎзА.

Саккиз ёшгача бўлган болалар мусобақасида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов мағлубиятсиз дона сурган ягона шахматчи бўлди. У ўн бир партиядан тўққизтасида ғалаба ва иккитасида дурангга эришиб, 10 очко билан биринчи ўринни эгаллади.

Бу Нодирбекнинг халқаро майдондаги иккинчи йирик ғалабасидир. У ўтган йили Ҳиндистонда мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида ҳам мағлубиятсиз ўйнаб, олтин медалга сазовор бўлганди.

Чемпионатни мағлубиятсиз якунлаган ФИДЕ устаси Темур Игонин, Ортиқ Неъматов, Шамсиддин Воҳидов, Сарвиноз Қурбонбоева ҳам мусобақа жадвалининг юқори поғоналарини эгаллади.

Манба: www.uza.uz
Киритилди: 18:36, 19.11.2012.
Ўқилди: 5390 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик