Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

Мен — мухлисман!

Баҳо:
+4 | -

Очиғи, футбол ҳақида кўпдан бери нимадир ёзишни ният қилиб юрсам-да, қўлимга қалам олиб ишга киришишим билан фикрларим чалкашиб, алғов-далғов бўлиб кетади. Чунки мен спорт журналисти эмасман. Бунақа истеъдодим борлиги ўзимга қоронғу. Ёзаётганларим юракдан то оқ қоғозгача бўлган масофадаги футбол ҳақидаги тасаввурларим, тушунчаларим ва ҳис қилганларимдир. Чунки мен мухлисман!

Эсимда, илк жисмоний тарбия дарсларидан сабоқ олишни бошлаганимда ўқитувчимиз футбол ўйини ҳақида маълумот берар экан, ўйин ватани Англия эканлигию илк коптокни греклар ихтиро қилиб? футбол ўйинига асос солишганини айтганди. Аммо мен унгача бу жозибадор ва ўзига хос жанговор ўйин ҳақида анча тасаввурга эга бўлиб улгургандим.

1994 йил. Хиросима майдонларидаги ўзбек футболининг ёрқин ғалабаларини сиз каби аниқ ва тиниқ эслаёлмасам-да, гуруҳ баҳсларидаги ўйинлардан кўзим “очилган”. Ундан кейин Азамат Абдураимовнинг “парвози-ю”, Хитой билан кечган тарихий финал мени футбол дунёсидаги энг юксак номга лойиқ кўрди - МУХЛИС!

Яқинда футбол тарихига оид айрим маълумотлар билан танишар эканман, футбол сабаб айрим мамлакатлар ўртасидаги сиёсий зиддиятларга барҳам берилиб, ҳатто урушлар тўхтатилгани ҳақида ўқиб қолдим. Бу тарихи фактлар эди. Ўз-ўзидан бир савол туғилади:  миллиардлаб инсонлар нега айнан футболни бунчалик қадрлашади? Шунчалик эҳтиромга лойиқми бу ўйин? XX асрда “миллионлар ўйини” деб аталмиш футбол XXI асрга келиб миллиардлаб ишқибозларга эга бўлишини кутганмикан ўйин асосини яратганлар? Ушбу саволлар юзасидан фикрларимни таҳлил қилишга уруниб кўрдим.

Биласизми, айрим ишқибозларга ўхшаб қайсидир футболчига “сиғиниш” ҳисси бегона менга. Тан оламан: худонинг юқтирганини бандаси инкор қилолмайди. Футбол дунёсида буюклар доим бўлган ва бўлаверади... Футболни спектаклга қиёсласак, менинг севимли актёрларим йўқ, чиройли ижролар бор холос. “Ижод” намунасининг энг аълосини маъқул кўраман. Дейлик, “Реал”даги Роналдунинг техникаси ва чиройли голларидан кўра, жамоанинг тақдири “қил” устида турган пайтда вазиятни қандай ўз томонига оғдира олиши ёқади менга. Мессининг футболда эришаётган шахсий кўрсаткичларидан кўра, “Барселона” бу йил интригани қандай давом эттирадию қай даражада сақлаб қолиши қизиқроқ мен учун. “Бунёдкор” финал остонасида ўз юришини тўхтатишидан албатта сиз каби хафа бўламан, аммо ярим соат ичида Алибободек ижобий образни яратгани учун ҳам футбол спектаклига бор меҳримни бергим келаверади. Мен шундай чиройли, профессонал футбол шайдосиман...

Англаганим шу бўлдики, мухлислик ўзига яраша умидни, сабрни, ишончни, кенгроқ маънода айтадиган бўлсак, мухлислик маданиятини ва энг асосийси вақтни талаб қилар экан. Биз мухлисларнинг футболга берадиганларимиз шу. Керак бўлса, бир умр бағишлайдиганларимиз ҳам...

Дилшодбек Жуманиёзов
Элликқалъа тиббиёт коллежи ўқитувчиси
(VIQOR никли мухлис)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:49, 20.11.2012.
Ўқилди: 4957 марта.
Фикрлар: 28 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.