«Реал» ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем Испания чемпионатининг 2-туридан ўрин олган «Альмерия»га (3:1) қарши ўйинни сарҳисоб қилди.
«Менга камбэк ва жамоанинг кураши ёқди. Биз яхши ўйнашда давом этдик, ҳеч ким ваҳима қўзғатмади.
Ахир бу қулай ўйин бўлди. Мен тез-тез телевизорда «Реал»нинг ўйин давомида қандай камбэк қилишини кўрганман.
«Улар буни қила олмайдилар» деб ўйлаганимни эслайман. Аммо якунда муваффақиятга эришаверган.
Ҳозир мен шу ердаман ва буни ўзим бошдан кечиряпман. Мен гол урганимдан ва жамоамнинг ғалаба қозонишига ёрдам берганимдан хурсандман, лекин ҳали ишлашим керак», – деди Беллингем.