«Сити» ёзда «Ренн» вингери Жереми Докуга қизиқиш билдирган эди. Пеп Гвардиола уни жамоага олиб келишни истайди.
21 ёшли футболчи Лига 1да кетма-кет кучли мавсумларни ўтказди ва Премьер-лига клублари назарига тушди.
Бироқ, «Сити» бу йўлда «Вест Хэм»нинг рақобатига дуч келмоқда, «болғачилар» бельгиялик футболчи учун аллақачон таклиф юборган, аммо рад жавобини олган.