«Челси»нинг янги футболчиси Мойзес Кайседонинг «Вест Хэм»га қарши дебют ўйини (3:1) ҳақида Жейми Каррагер фикр билдирди.
«Бу ўзини оқламаган харид, у дангаса. Эмерсон ҳар бир тўпга ундан олдин етиб борганини кўрдик. Биз ҳаммамиз буни томоша қилдик!
У майдонга тушганидан бери яхши иш қилгани йўқ. Кайседо 60 кун давомида ҳеч қандай тайёргарликка эга эмас.
Унинг тайёр ёки йўқлигини фақат менежер билади. Мойзес яна ҳам яхшиланиши мумкин», – деди Каррагер.