"Брайтон" бош мураббийи Роберто Де Дзерби ўз жамоасининг АПЛ доирасида "Вулверхэмптон" устидан қозонилган ғалабасини (4:1) марҳум Карло Маццонега бағишлади.
“У энг яхши мураббийлардан бири эди. У менинг туғилиб ўсган шаҳримнинг "Брешия" жамоасининг мураббийи эди. У буюк инсон, буюк шахс ва ажойиб мураббий эди", - дея Де Дзербининг сўзларини келтиради "Брайтон" матбуот хизмати.
Карло Маццоне 19 август куни 86 ёшида вафот этди. У 2006 йилда мураббийлик фаолиятини якунлади ва 792 та ўйин билан бош мураббий сифатида А Серия рекордини ўрнатди.