Кириш Регистрация
20/11 01:00 Боливия 2-2 Парагвай
20/11 04:00 Колумбия 0-1 Эквадор
20/11 05:00 Аргентина 1-0 Перу
20/11 05:00 Чили 4-2 Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия 1-1 Уругвай
21/11 18:00 Пахтакор - ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор

Маркес Лопес: “Навбаҳор” – яхши жамоа ҳамда Ўзбекистон чемпионати турнир жадвали пешқадами”

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, Осиё Чемпионлар Лигаси (ОЧЛ) саралаш баҳси доирасида "Навбаҳор" сафарда “Ал-Вакра” (Қатар)га қарши майдонга тушади. Мазкур баҳс бугун Тошкент вақти билан соат 20:30 да старт олади.

ОЧЛ мусобақаси регламентига мувофиқ, бўлажак беллашув олдидан ҳар икки жамоанинг бош мураббийлари ва бир нафардан футболчилари иштирокида 21 август куни бугун учрашув бўлиб ўтадиган Ал-Вакра шаҳридаги “Ал-жануб” стадиони анжуманлар залида бўлажак ўйиндан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда “Ал-Вакра” бош мураббийи Маркес Лопес ва ушбу жамоанинг тажрибали ярим ҳимоячиси Аҳмад Фадел бўлажак баҳс борасида ўз фикрларини билдиришди ҳамда журналистларнинг саволларига жавоб беришди.

Биз мезбонларнинг испаниялик устози ва футболчисининг матбуот анжуманидаги “Навбаҳор”га оид фикрларини эътиборингизга ҳавола этяпимиз.

Маркес Лопес: – Осиё Чемпионлар Лигаси (ОЧЛ) каби нуфузли мусобақадаги ўйинлар ўзига хос аҳамиятга эга ва чемпионат баҳсларидан анча фарқ қилади. Мақсадимиз — ижобий натижага эришиш ҳамда гуруҳ босқичида иштирок этиш.

“Ал-Вакра” охирги марта ОЧЛда 2002 йили иштирок этган ҳамда ўшандан буён жамоа бундай катта турнирда қатнашмаган. Шу боис, биз энг яхши ўйинимизни кўрсатгани майдонга тушамиз ва ўзимиз истаган натижани қайд этишга ҳаракат қиламиз.

Йигитлардан бўлажак ўйинга катта эътибор билан муносабатда бўлишлари талаб этилади. Бўлажак баҳс Қатар футболи, хусусан, Ал-Вакра шаҳри аҳолиси учун муҳим аҳамиятга эга.

Бўлажак рақибимиз - “Навбаҳор” ҳақида айрим маълумотларга эгаман. Яхши жамоа ҳамда Ўзбекистон чемпионати турнир жадвали пешқадами. Бироқ  йўқотадиган нарсамиз йўқ, шу боис мақсадимизга эришиш учун бундай имкониятдан фойдаланишимиз керак.

Ўзбекистон чемпионати бир ҳафта олдин бошланган Қатар чемпионатидан фарқли ўлароқ, 17-турга етиб келди. Шунинг учун, албатта, “Навбаҳор” жамоаси бизга қараганда жисмоний жиҳатдан бўлажак беллашувга тайёрроқ бўлиши мумкин, аммо бу кўп нарсани англатмайди, чунки бу тайёргарлик бир ўйинда унчалик ҳам ёрдам бермайди.

Аҳмад Фадел: – Бўлажак беллашув осон бўлмаслигини ҳис қилиб турибмиз. Қолаверса, “плей-офф”  фақатгина битта баҳсдан иборат бўлгани учун бу мағлубиятга учраган жамоанинг жорий мавсумда ОЧЛдаги охирги учрашуви бўлади.

Бундай савиядаги ўйинлар энг юқори даражадаги концентрацияни талаб қилади. Биз бундай баҳсларда иштирок этиш учун зарур тажрибага эгамиз. “Ал-Вакра” раҳбарияти, ходимлари ва мухлисларини хурсанд этиб, ғалаба қозониш учун барча имкониятларни ишга соламиз.

Бўлажак учрашувнинг аҳамияти шундаки, биз 21 йилдан буён ОЧЛда қатнашмаяпмиз. Сўнгги икки йилда эса буни амалга ошириш учун катта саъй-ҳаракатларни амалга оширдик.

Ўзбекистондан ташриф буюраётган рақибнинг баъзи ўйинларини томоша қилдим. Уларда алоҳида иқтидорга эга ярим ҳимоячилар мавжуд, аммо бизда ҳам бу позицияда ўзига хос футболчилар бор, шу боис, ўйин давомида кескин кураш содир бўлади. Ташқи босимга эътибор бермасдан, мураббий кўрсатмаларини бажарган ҳолда, майдонда максимал куч сарфлашга ҳаракат қиламиз.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 10:39, 22.08.2023.
Ўқилди: 1935 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.