Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Эрон футбол федерацияси ФИФАга шикоят юборди

Баҳо:
+1 | -

Эрон футбол федерацияси ЖЧ-2014 саралаш ўйини — Эрон-Ўзбекистон бўйича ФИФА шикоят йўллади. Юборилган хатда БААлик ҳакам Али Ҳамад ал-Бадвавийнинг қарорлари устидан шикоят қилинган. Бу ҳақда Эроннинг ISNA ахборот агентлиги хабар тарқатди.

ФИФА бош котиби номига ёзилган хатнинг мазмуни қуйидагича:

Эрон ва Ўзбекистон жамоалари ўртасидаги ўйинда ҳакамнинг қарорлари бизда шубҳа уйғотди ва унинг қарорлари ўйин натижасига бевосита таъсир кўрсатди.

1. Ўйиннинг 12-дақиқасида Эрон терма жамоаси футболчиси ўйиндан ташқари ҳолатда деб топилди.

Экспертлар вазиятни диққат билан ўрганиб чиқиб, Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони ёнида турган Эрон терма жамоасининг 9-рақамли ҳужумчиси офсайд ҳолатида эмас, деган қарор келишди. Боиси:

А) Тўп тўғридан-тўғри дарвозага йўлланган. Тўп 9-рақамли футболчига узатилмаганди. Шунингдек, бу футболчи томонидан тўпни эгаллаш ёки рақиб футболчисининг тўпга эгалик қилишига халақит бериш ҳолати йўқ эди.

В) 9-рақамли футболчи Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони олдини тўсмаганди. У турган вазиятда дарвозабон тўп йўналишини бемалол кўриши мумкин ва футболчи унинг нигоҳларини тўсмаган эди.

2. Ўйиннинг 70-дақиқасида Ўзбекистон терма жамоасининг 23 ва 17-рақамли футболчилари ҳамда, Эроннинг 18-рақамли футболчиси тўп учун кураш олиб боришди ва натижада тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди. Вазиятга яқин турган қанот ҳаками ва бош ҳакам хатога йўл қўйишди ҳамда Ўзбекистон фойдасига жарима тўпи белгилашди. Бу вазиятда тўп ён чизиқдан ўйинга киритилиши керак эди. Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг 17-рақамли футболчиси носпортча ҳаракати учун майдондан четлатилиши лозим эди.

3. Ўйиннинг 88-дақиқасида ўзбекистонлик футболчи майдонни тарк этган тўпни тепиб юборди.

4. Ўйин якунланганидан кейин Ўзбекистон терма жамоасининг 7-рақамли футболчиси ҳакамнинг олдига ғалабани нишонлаш мақсадида югуриб келди. Ғалабани ҳакамга нима алоқаси бор?

Осиё минтақаси "А" саралаш гуруҳида араб жамоалари ҳам иштирок этаётганини инобатга олиб, араб миллатига мансуб ҳакамнинг ўйинларга тайинланишига қаршимиз.

Эрон футбол федерацияси юқоридагиларни инобатга олиб, кейинги ўйинларга савиясиз ҳакамларни тайинламасликни ФИФАдан сўрайди. Шунингдек, ушбу ўйинга тайинланган бош ҳакам ва қанот ҳакамлари нотўғри тайинланган ва улар савия жиҳатдан ўйинга мос бўлишмади. Бундай ҳакамлар савия жиҳатидан пастроқ мусобақаларда ишлаши мумкин, аммо Жаҳон чемпионати саралаш ўйинларида ишлаши мумкин эмас.

Ниҳоят, Эрон ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги баҳс натижасини ўзгартиришнинг иложи йўқлигини яхши тушунамиз. Биз ФИФАнинг ушбу ҳакамнинг қарорлари юзасидан изоҳ беришини сўраймиз.

Мурожаатимизга жавобни интизорлик билан кутамиз.

Манба: www.isna.ir
Киритилди: 17:27, 22.11.2012.
Ўқилди: 16655 марта.
Фикрлар: 108 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.