Кириш Регистрация
10/02 21:00 Трактор 0-2 Ас-Садд
10/02 23:15 Ал-Иттиҳод 7-0 Ал-Ғарафа

"Эвертон" А Сериядан ҳужумчи олиб келмоқчи

Баҳо:
+ | -

"Удинезе" ҳужумчиси Бету жорий трансфер ойнаси тугагунига қадар "Эвертон"га ўтиши мумкин. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Манба берган хабарга кўра, Ливерпулликлар "Удинезе" футболчиси учун 25-26 миллион евро таклиф қилишга тайёр. "Эвертон" 25 ёшли ҳужумчини шу йилнинг январь ойидан бери кузатиб келмоқда.

Қайд этилишича, португалиялик ҳужумчининг шартномасида кўрсатилган товон пули 35 миллион еврони ташкил қилади.

2022/2023-йилги мавсумда Бету “Удинезе” сафида барча мусобақаларда 34 та ўйин ўтказиб, 10 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилган. Футболчининг Италия клуби билан шартномаси 2026 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади.

Киритилди: 21:45, 24.08.2023.
Ўқилди: 989 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.