"Арсенал" "Торино" ҳимоячиси Перр Схюрсга қизиқиш билдирмоқда.
La Stampa хабарига кўра, "Арсенал" ҳимоя марказини кучайтириш ниятида. Схюрс Лондон клубида муносиб номзод саналади.
Аввалроқ, "Арсенал" ҳимоячиси Юрриен Тимберни жароҳати туфайли йўқотганди: "канонирлар"нинг янги ўйинчиси ўнг тиззасининг олдинги хоч боғичини йиртиб олди ва узоқ муддатга сафдан чиқди.
Схюрс 2022 йилнинг ёзида “Аякс”дан “Торино”га ўтган эди.