Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

«Шўртан»-2012: Рақамлар тилга кирганда

Баҳо:
+ | -

2012 йилги Ўзбекистон 21-миллий чемпионати баҳслари якунига етиб, ғалвирни сувдан кўтарадиган вақт ҳам етиб келди. Хўш, бу чемпионатда “Шўртан” клуби қандай ўйин кўрсатди? Ким қанча гол урди-ю ким қанча ўйинда қатнашди? Қуйида мавсумнинг тўлиқ статистикасини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Жамоамиз мазкур чемпионатни 5-ўринда якунлади. Бунинг учун “Оқ бўрилар” 40 очко жамғардилар. “Шўртан”га ўз уйидаги 8 ғалаба ва бир дуранг, меҳмондаги 4 ғалаба ва 3 дуранг шунча очкони тақдим қилди. Ўй уйидаги 4 та ва меҳмондаги 6 та мағлубият жамоанинг бундан ҳам юқорироқ ўрин олишига тўсиқ бўлди.

“Шўртан” мавсум давомида жами 38 та гол киритди ва бу ҳар бир учрашувда ўртача 1,46 та голни ташкил этади. Ўтказиб юборилган голлар эса 33 та, яъни ҳар бир учрашувга 1,27 тадан.

КИМ ҚАНЧА ЎЙНАДИ?
“Шўртан” мавсум давомида жами 26 та ўйин ўтказган бўлса, ҳимоячи Александр Мерзляков шуларнинг 25 тасида иштирок этган. Фақат битта учрашувни сариқ карточкалари сони 4 тага етганлиги учун ўтказиб юборишга мажбур бўлган. Кот-Д’ивуарлик легионер Таина Адама Соро эса 24 учрашувда жами 2040 дақиқани майдонда ўтказди. Дарвоқе, жамоа бош мураббийи Эдгар Гесс уни чемпионатимиздаги энг яхши легионерлардан бири, деб эътироф этади. Жамоанинг етакчи ўйинчиларидан яна бири –Игорь Таран ҳам худди Соро каби 24 та ўйинда қатнашган. Фақат ундан кўра кўпроқ заҳирага чиқарилгани учун камроқ дақиқа ўйнаган. Жамоага ҳужумчиларга мураббийлик қилиш учун чақирилган Георге Мегреладзе, ёшлар таркибидан асосийга жалб қилинган Шаҳзод Хурсанов, Элёр Интизомов, Толиб Очилов ва Ғулом Раҳмонов ўз вақтларини кутиб захира ўриндиғидан жой олишди.

ТЎПУРАРЛАР
“Шўртан” бу мавсумда жами 40 та тўп киритган бўлса, шунинг 14 тасини рақиб дарвозасига йўллаган Игорь Таран чемпионат тўпурарлари баҳсида “Нефтчи” вакили Анвар Бердиевдан кейин 2-ўринни банд этди. Таран 2-турда “Навбаҳор”га, 16-турда “Андижон”га қарши учрашувларда дублни расмийлаштиришга муваффақ бўлди.

Жамоада Тарандан кейинги ўринни Ботир Қодирқулов эгаллади. У ўз ҳисобига 5 та гол ёзиб қўйишга эришди. Жамоага иккинчи даврада қўшилган Фарҳод Тожиев эса 4 та голга муаллифлик қилиб, жамоанинг ғалабаларига ҳисса қўшди.

“Шўртан”нинг энг тезкор голи автогол бўлди. 11-турда “Андижон” футболчиси Икром Иброҳимов 2-дақиқадаёқ ўз дарвозасини ишғол этиб, “Шўртан”ни олдинга олиб чиқди. Жамоанинг ўз футболчиларидан Вадим Афонин энг тезкор гол муаллифига айланди. У 2-турда “Навбаҳор” дарвозасини ишғол этганида учрашувнинг 3-дақиқаси ўтиб бораётган эди.

Умуман олганда, ўйинларнинг дастабки ва охирги 15 дақиқалиги, ҳамда иккинчи бўлим бошида “Шўртан”га кўпроқ омад кулиб боққан. Жамоа футболчилари дастлабки 15 дақиқаликда 8 та, иккинчи бўлим бошида 9 та, 75-дақиқадан кейин эса 10 та гол киритишга муваффақ бўлишган. “Оқ бўрилар” голларнинг 21,1 фоизини 0-15-дақиқаларда, 13,2 фоизини 16-30, 2,6 фоизини 31-45, 26,3 фоизини 46-60, 7,9 фоизини 61-75, 28,9 фоизини 76-90-дақиқаларда киритишган.

“Шўртан” вакиллари рақиб дарвозаси томон белгиланган 5 та пенальтини аниқ амалга оширишган бўлса, 13-турда “Қизилқум”га қарши сафарда кечган баҳсда Мўйдин Мамазулумов имкониятни кўкка совурган.

Рақиблар эса “Шўртан” дарвозасига белгиланган бешта пенальтини ҳам аниқ бажаришган.

КОРНЕЙЧУКДАН “FAIR PLAY”
Жамоа аъзоларининг огоҳлантирилиши ва майдондан четлатилиши ҳақида гап кетганда, дарвозабон Александр Корнейчукни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз. У ўнта учрашувда майдонга тушган ва ҳакамлар томонидан бирор марта ҳам қоида бузмаган деб топилган.

Ҳакамлар мавсум давомида Патрик Агбони 7, Вячеслав Пономарёвни 6 марта огоҳлантиришган. Агбо ва Крушелницкийга бир учрашувда кўрсатилган иккита сариқ карточка уларнинг майдондан четлатилишига сабаб бўлган. Асрор Алиқулов, Ҳамза Каримов ва Ботир Қодирқуловга эса ҳакамлар кўрсатган қўполликлари учун тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатишни маъқул деб топишган.

Манба: www.fcshurtan.uz
Киритилди: 12:45, 24.11.2012.
Ўқилди: 4370 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.