Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

ОЧЛ учун мамлакатлар квоталари тақсимоти

Баҳо:
+ | -

Бугун ОФКда профессионал футбол қўмитасининг деярли 4 соат давом этган йиғилишида турли масалалар билан биргаликда, иштирокчи мамлакатлар учун ОЧЛ квоталари ҳам тасдиқланди. Ўзбекистон учун ОЧЛда "2+1" шаклида ўринлар берилганидан хабарингиз бор.

Қолган мамлакатлар қай тарзда ўринларга эга бўлди, деган савол туғилиши табиий. Демак, қолган квоталар қуйидагича тақсимланган:

ҒАРБ МИНТАҚАСИ:
Саудия Арабистони — 4та;
Қатар — 4;
Эрон — 3+1
БАА — 2+2;
Ўзбекистон — 1+1;
Иордания — 0+1;
Ҳиндистон* — 0+1.
Жами: 14+6

ШАРҚ МИНТАҚАСИ
Япония — 4та;
Жанубий Корея — 4;
Хитой — 4;
Ўзбекистон — 1;
Австралия — 0+3
Таиланд — 0+2
Сингапур* — 0+1
Жами: 13+6

Изоҳ: Ҳиндистон ва Сингапур миллий чемпионатида клубларни лицензиядан ўтказиш тартиби жорий қилинмагани учун, улар мусобақаларга қўйилмайди.

6 декабрь куни ОЧЛ ва ОФК кубоги ўйинларига қуръа ташланади. Шарқ минтақаси саралаш баҳслари учун ташланган қуръа натижасида битта жамоа тўғридан-тўғри гуруҳ босқичида иштирок этади. Ғарб минтақасида эса 2та ўрин учун 5та жамоа саралаш мусобақасида иштирок этади.

Яна бир янгилик. Февраль ойида бўлиб ўтадиган икки босқичдан иборат саралаш плей-офф ўйинларида ютқазган жамоа ОФК кубоги мусобақасига қўйилмайди! Ютқазган жамоалар учун халқаро мусобақа ўша заҳоти якунланади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:23, 26.11.2012.
Ўқилди: 6721 марта.
Фикрлар: 47 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Squawka «Олтин тўп»-2026 учун асосий даъвогарлар рейтингини эълон қилди. Месси ва Мбаппе кучли учликка кирмади [8377]

«Реал» Винисиус фақат битта клубга ўтиши мумкин деб ҳисобламоқда [6058]

«Реал» Родрининг келиши ортидан асосий ярим ҳимоячисини сотиши мумкин [2833]

«Реал» юлдузи «МЮ»га ўтишга қарши эмас, лекин трансфер суммаси жуда юқори [2656]

"Барселона"нинг янги мавсум учун тахминий таркиби (фото) [2136]

UFC: Рамазон Темиров 100 минг доллар бонусга эга бўлди [2097]

«ПСЖ» «Реал»нинг ҳаракатларидан қаттиқ ғазабда: Парижликлар жавоб қайтармоқчи [2020]

Рэшфорднинг суратга тушиши унинг келажаги ҳақида янги миш-мишларни келтириб чиқарди [1776]

UFC: Рамазон Темиров рақибини нокаут қилди, Гуськов собиқ чемпионга ютқазди (видео) [1747]

Инсайдер Сатпаевнинг «Челси» учун аҳамиятини тушунтирди ва уни Ҳусанов билан таққослади [1744]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик