Кириш Регистрация
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив 0-2 ОКМК
14/05 22:30 Осасуна 1-1 Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ
16/05 01:00 Сельта - Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе - Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис

FIFA.com: «Пахтакор»га назар

Баҳо:
+1 | -

ФИФА расмий сайти "Пахтакор" клуби ва унинг Ўзбекистон чемпионатида ғолибликни қўлга киритгани ҳақида мақола чоп этди.

2012 йилги Ўзбекистон чемпионатида "Пахтакор" клуби "Бунёдкор"дан чемпионликни қайтариб олди ва тўққизинчи марта олтин медалларга эга бўлди. Ўтган ҳафтанинг чоршанба куни бўлиб ўтган сўнгги тур ўйинида "Бухоро"ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди. Биринчи бўлим тугашига 6 дақиқа қолганида Станислав Андреев пенальтидан ҳисобни очди. Жамоа тўпурари Темурхўжа Абдухолиқов 69-дақиқада ҳисобдаги фарқни 2тага оширди. Шундан кейин Владимир Козакнинг иккита голига Жасур Ҳасанов пенальтидан битта жавоб қайтарди.

"Мавсум оғир бўлди", дейди Мурод Исмоилов ўйиндан кейинги матбуот анжуманида. "Чемпионликни қўлга киритиш учун барча ўйинчилар ва клубнинг барча ходимлари бирдек ҳисса қўшишди. Бугунги ўйинда ҳисоб 2:0га етмагунича, ғалабамизга ишончим комил эмасди. Боиси, биздан 2 очко ортда "Бунёдкор" келаётганди ва бизнинг хато қилишимизни кутаётганди. Учинчи голни урганимиздан кейин чемпион бўлишимизга тўла ишондим".

Шонли тарих
"Пахтакор"нинг ғолиблиги шонли тарихга эга бўлган жамоани Марказий Осиёда энг совриндор жамоага айлантирди. Ўзбекистон мустақилликни қўлга киритганидан кейин ташкил этилган илк чемпионатда "Пахтакор" "Нефтчи" билан бирга мамлакат чемпионлигини қўлга киритган. Кейинги йилларда эса устунлик фарғоналиклар томонига ўтиб кетди ва тошкентликлар навбатдаги чемпионликни 1998 йилда қўлга киритишди. Янги минг йилликнинг боши эса "Пахтакор" учун янги ривожланиш даври бўлди. Жамоа 2002-2007 йилларда кетма-кет олти марта олтин медалларни қўлга киритди. "Пахтакор" ҳисобида 11та Ўзбекистон кубоги унвони ҳам бор. 2003 йилда янги ташкил этилган Осиё чемпионлар лигаси мусобақасида жамоа ҳар йили иштирок этиб келади (10 марта). 2003 ва 2004 йилларда эса тошкентликлар ярим финалгача етиб боришган.

"Пахтакор" шу пайтгача кўплаб футболчиларни тарбиялаб берган. Улар орасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва "Бунёдкор" клубининг ҳозирги бош мураббийи Миржалол Қосимов, ўзбек футболи афсоналари Игорь Шквирин, Анвар Солиев ва Темур Кападзе бор.

Жамоанинг олтин даврлари "Бунёдкор" пайдо бўлганидан кейин бироз ортга чекинди. Боз устига, "Пахтакор"ни Сервер Жепаров (Осиёнинг икки карра энг яхши футболчиси), Александр Гейнрих тарк этганидан кейин жамоа қийин аҳволга тушиб қолди. Шундан сўнг жамоа бор эътиборини ёшларга қаратди. Ушбу мавсум бошида "Нефтчи"га 1:3 ҳисобида ютқазиб қўйди ва 3та дуранг ўйнаганидан кейин мусобақа жадвалида пешқадамликни қўлдан бой берди. Қитъа миқёсида мусобақада ҳам "Пахтакор" гуруҳдан чиқа олмади. Улар "Ал-Иттиҳод" ва "Банияс"дан кейин 3-ўринни олишди.

Натижада сербиялик мутахассис Деян Журжевич жамоани тарк этди ва июнь ойида унинг ўрнини Мурод Исмоилов эгаллади. Жамоанинг натижалари ўзгариб борди ва октябрь ойида "Нефтчи" устидан қозонилган ғалабадан кейин улар очколар бўйича "Бунёдкор"дан ўтиб кетишди. Шундан сўнг чемпионат сўнгига қадар пешқадамликни қўлдан беришмади.

"Мввсум бошида аҳволимиз яхши эмасди. Лекин ҳар биримиз тинимсиз ишлашда давом этдик ва чемпионатда ғолибликни қўлга киритдик. Ғалабанинг қадрли жиҳати шундаки, биз уни ёш таркиб билан қўлга киритдик. Жамоани мавсум ўртасида қабул қилиб олдим ва ўз ишимни ёмон бажармаганимдан хурсандман", қўшимча қилди Мурод Исмоилов.

Манба: www.fifa.com
Киритилди: 15:04, 27.11.2012.
Ўқилди: 6228 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.