"Реал" ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем Испания чемпионатининг август ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди. 20 ёшли футболчи Ла лиганинг янги мавсумида 3 ўйинда майдонга тушиб, 4 гол ва бир ассист муаллифига айланди.
Маълумот ўрнида. Беллингем ёзги трансфер пайтида 103+31 млн евро эвазига Дортмунднинг «Боруссия» клубидан «Реал»га ўтганди.