"Барселона" ҳимоячиси Эрик Гарсияга Италия А сериясининг икки клуби қизиқиш билдирмоқда. Журналист Альфредо Мартинеснинг фикрича, испаниялик футболчи "Рома" ва "Фиорентина"нинг радарида.
Қайд этилишича, “Барселона” бош мураббийи Хави аввалроқ футболчини кейинги мавсумда ўз жамоасида олиб қолмоқчи бўлган. Гарсиянинг ўзи Каталония клубини тарк этиш истагини билдирмаган.
Эрик учун яна бир даъвогар бор - Ла Лигада ўйнайдиган "Жирона". Эслатиб ўтамиз, Гарсия ўзининг серқирралиги туфайли нафақат ҳимоя марказида, балки ярим ҳимоянинг таянч зонасида ҳам ўйнай олади.