Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

«Икки фронтда курашаётганимиз учун осон бўлмаяпти». Абрамов ғалаба, яримфиналда кимни кутаётгани ва Кожо ҳақида

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон кубоги 1/4 финали доирасидаги «Динамо» — «Олимпик» (4:3) ўйинидан кейин дастлаб Самарқанд жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов фикрларини билдирди.

Про лига клуби Суперлига жамоасини мағлуб этгани ҳақида
— Йигитларни эътироф этиш керак, улар ғалаба учун бор кучларини майдонга ташлашди. Хурсанд қилмайдиган ягона жиҳати ҳозирги тақвим шундай кўринишдаки, бугун ўтказган қўшимча бўлимлардан кейин тезроқ тикланишимиз зарур. Про лигада кетма-кет ўйинлар сабабли бир ой олдинги катта фарқни қўлдан чиқариб қўйдик. Икки фронтда курашаётганимиз учун осон бўлаётгани йўқ. 4 сентябрда «Локомотив»га қарши муҳим ўйин кутиб турибди. Тезроқ тикланиш шарт.

Атмосфера ва мухлислар ҳақида
— Футболчиларга раҳмат, икки марта ҳам ҳисобда ортда қолиб, қўшимча бўлимларда камбэк қилишга куч топа олдик. Бугунги ўйин самарқандлик мухлисларга ҳам ёқди деб ўйлайман, кейинги ўйинимизда янада ҳам кўпроқ мухлис келишига умид қиламан. Мухлисларнинг қўллаб-қувватлашисиз бизга қийин бўларди.

— 120 дақиқалик ўйинда нисбатан ёш ва кўп югурадиган «Олимпик» қандай мағлуб этилди?
— Такрорлайман, йигитлардан миннатдорман, улар борларини сарфлаб, охиригача курашишди. Биринчи бўлимда вазиятларни кўкка совурган бўлсак-да, кейин фойдалана олдик. Захирадан майдонга тушган янги кучлар ҳам катта ёрдам беришди ва гол урдик.

— «Андижон-SGS» билан ўйинда очко йўқотилгач, жамоани ўйинга руҳан тайёрлаш осон кечмагандир?
— Аксинча, кубок баҳслари экани боис осонроқ кечди. Ҳар ҳолда биз деярли Ўзбекистон олимпия жамоасига қарши тўп сурдик. Андижондаги ўйинда эса ҳаммаси ўзимизнинг айбимиз билан бўлди, йигитларни ўша баҳсга руҳан тайёрлай олмаган кўринамиз, натижада дуранг билан қайтдик. Кўп нарса жамоанинг руҳий тайёргарлигига ҳам боғлиқ.

— Кубок яримфиналида қайсидир жамоани кутяпсизми?
— Мен ҳеч кимни кутмаяпман, биламанки ОКМК бизга рақиб бўлади. Яримфинал ўйинларидан кейин буни текширишингиз ҳам мумкин (кулади).  

— Ўйиндан ташқари савол – ОЧЛ гуруҳ босқичига бир йўла 4 жамоамиз йўл олди. Бу ўзбек клублари савияси ошганини англатадими?
— Бу баҳсли савол. Албатта, клубларимизни табриклайман, бу катта муваффақият. Аммо обьектив қарасак, яхшиси гуруҳ босқичи қандай ўтишини кутиш керак. Чунки араб чемпионатларида мавсум ҳали энди бошланди. Шунга қарамай, бу клубларимизнинг мухлисларга тақдим этадиган байрамига соя сола олмайди. 4 клубимиз ОЧЛ гуруҳ босқичида ўйнаши ажойиб. Қолаверса, «Динамо»да ҳам ОЧЛга чиқиш учун имконият пайдо бўлаётгани қувонарли.

— Ўйин қаҳрамони Кожонинг аҳволи қандай?
— Кожо иккита гол киритди, жамоани қутқарди ва ўз вазифасини бажарди. Жоэль учрашув охирида жароҳат олди шекилли, майдонни тарк этишга мажбур бўлди. Тикланиш жараёнида унинг ҳолати маълум бўлади, — дейди Вадим Карленович.

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 07:47, 01.09.2023.
Ўқилди: 2104 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.