Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

«МЮ»нинг жорий мавсумдаги XG кўрсаткичи ҳақида

Баҳо:
+ | -

Хавфли вазиятлар яратиш ва XG бўйича Англияда «Брайтон» ва «МЮ» етакчилик қиляпти экан.

«Брайтон» тушунарли, айниқса дастлабки турларни байрам қилиб юборишди, аммо бу ерда «МЮ»нинг ҳам борлиги бир нарсани исботлайди - XG алоҳида учрашув ҳақида қандайдир хулосаларни тақдим этса-да, маълум давр учун алдамчи таассурот яратиши ҳам мумкин, зеро «МЮ»га қараб туриб, энг яхши ҳужум қилаётган жамоалардан бири дея олмаймиз, тўғрими?

XG да сценарий, контекст ҳам жуда муҳим. Айтайлик, «МЮ» «Вулверҳэмптон» ва «Ноттингем» дарвозасига ғалаба голларини 76-дақиқада урди. «Тоттенҳэм»га гол ура олмади. Яъни, ўтган салкам 270 дақиқанинг атиги 28 дақиқасида таблода «МЮ» қониқтирадиган ҳисоб порлаб турган. Қолган 242 дақиқа ё ҳисобда ортда борган ёки дуранг. Бу ҳолда «Юнайтед»дан кўпроқ ҳужум қилиш талаб қилинади, рақиб ҳам бироз ҳимоявий ўйнайди.

«Манчестер Сити»  «Бёрнли» билан 4-дақиқадан бошлаб, «Ньюкасл» билан эса, 31-дақиқадан бошлаб ҳисобда олдинда борди. Табиийки, улардан ҳужумда фаолликдан кўра, ўйинни назорат қилишни, ҳимояда эҳтиёткорликни кутасиз. Шундай бўлади ҳам. Керак бўлса, «Сити» янаям кўпроқ вазиятлар яратиш мумкинлигини яхши биламиз.

Яна бир қизиқ факт. Ўтган мавсумда «МЮ» энг кўп вазиятни аксинча, ҳисобда олдинда борганда яратган. Сабаби, жамоа қарши ҳужумда, кўпроқ зоналар пайдо бўлганда ўзини яхши ҳис қиларди. Гол зарур бўлганда, рақиб ёпилиб олганда вазиятлар яратишда қийинчиликка дуч келган.

Хуллас, эътиборга олиниш керак бўлган жиҳатлар кўп ва уларсиз қуруқ кўрсаткичлар алдамчи томонга ҳам олиб кетиб қолади.

Шунинг учун XG кўрсаткичлари баъзида ҳеч нарсани англатмайди. Энг муҳими ўйинни томоша қилган пайтда олинадиган таассурот, менимча.

Қаҳрамон Асланов.

Манба: https://t.me/aslanov_futbol
Киритилди: 17:53, 02.09.2023.
Ўқилди: 2140 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.