Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

«Бунёдкор» — Ўзбекистон кубоги соҳиби!

Баҳо:
+ | -

"Бунёдкор" футбол клуби Ўзбекистон кубогининг финалида "Насаф"ни мағлуб этди ва  келаси мавсумда тўғридан-тўғри Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида иштирок этадиган бўлди. "Қалдирғочлар" Кубокни учинчи марта ўз музейларига олиб кетадиган бўлди.

Ўйиндан олдинги матбуот анжуманида қаршиликлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев "Бунёдкор"га қарши ўйинда айрим тактик ўйланмалар тайёрлаб қўйганини таъкидлаганди. Ўйин бошидан кўриндики, "Насаф" бугун иккинчи рақам остида ўйнаш нияти йўқ. Улар қанотлардан, айниқса, Гадоев қанотидан фаол ўйин кўрсата бошлашди.

Ўйиннинг биринчи дақиқасидаёқ Кенжа Тўраевнинг зарбаси бироз аниқроқ бўлганида ҳисоб очилиши ҳам мумкин эди. Аммо қаршилик ҳимоячиларнинг қўпол хатоси расмий меҳмонларнинг дарвозаси ишғол қилиниши билан тугади. Ўйиннинг 8-дақиқасида Шавкат Раимқулов тўпни узоқлаштиришда сусткашликка йўл қўйди. Саломов ундан тўпни олиб қўйиб, бўш қолган дарвозани ишғол қилди (бу вазиятда дарвозабон Муроджон Зухуров ҳам қўпол хатога йўқ қўйди).

"Насаф" биринчи рақамли жамоа сифатида ўйнашда давом этди. Тажрибали "қалдирғочлар"да эса тезкор қарши ҳужум учун имконият юзага кела бошлади. Ўйиннинг 19-дақиқасида Иброҳимов тўпни эгаллаб, бир неча рақиб футболчилари орасида бўлишига қарамай,

24-дақиқада Артур Геворкян ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасида турган Кенжага узатди ва Тўраев ўйлаб ўтирмасдан дарвоза томон кучли зарба берди. Нестеров тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Фозил Мурзоевнинг олис масофадан йўллаган зарбасини эса Нестеров эгаллаб олди.

Кейинчалик ташаббус "Бунёдкор" футболчиларига ўтди ва улар позицион ҳужум ташкил қила бошладилар. Акмал Шораҳмедов ўз қанотида, ўз услубида жарима майдончасига чиройли узатмани етказиб берди ва Мурзоев билан бош билан дарвозани ишғол қилди. Бу вазиятда Зухуров тўп йўналишини томоша қилишдан бошқасига ярамади.

Қаршиликлар 38-дақиқада Кенжа Тўраевнинг айёрона берган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтган бўлса, орадан 2 дақиқа ўтиб худди шундан зарбасини Игнатий эгаллаб олди. Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқасида эса Қосимов шогирдлари финал тақдирини амалда ҳал қилишди. Ўнг қанотдан белгиланган жарима тўпини Шавкат Саломов жарима майдончасига етказди. Карпенко аввалига бош билан тўпга зарба берди, Мурод Зухуров қайтарган тўпни эса яна жамоа сардорининг ўзи такрорий зарба билан дарвозага йўллади.

Ўйин давомида фаоллиги билан ажралиб турган Шоҳруҳ Гадоев 50-дақиқада дарвозабон томон кучли зарба берди. Нестеров тўпни муштлари билан қайтариб юборишга муваффақ бўлди. 60-дақиқа эса Кенжа Тўраев бўш дарвозани ишғол қилмади. Нестеров тўпга чиқишда хатога йўл қўйганди. Орадан беш дақиқа этиб Кенжа 18 метрлардан дарвоза томон зарба йўллашга қарор қилди. "Бунёдкор" посбони тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

Ўйиннинг 70-дақиқаларига келиб Миржалол майдонга Алибобо Раҳматуллаев ва Дилшод Жўраевни туширди. 14-рақам эгаси майдон тушган заҳоти гол муаллифига айланиши мумкин эди. У уч нафар футболчи орасидан ўтиб кетиб, жарима майдончаси ичидан зарба йўллади. Бироз ноаниқ.

Тан олиш керак, бу ўйинда "Насаф" ёмон таассурот қолдирмади. Жамоа ҳужум қилди, ҳаттоки гол уриш учун етарлича имкониятга эга бўлди. Аммо вазиятлардан фойдаланишда Рўзиқул Бердиев шогирдлари оқсашди. Жумладан, 79-дақиқада Геворкян шундоққина дарвозабон қаршисида аниқ зарба йўллай олмади. Ваҳоланки унга ҳеч ким халал бермаётган эди. Орадан2 дақиқа ўтиб бурчак тўпи пайтида юзага келган вазиятда тўп қандай қилиб "Бунёдкор" дарвозасига кирмади, буни фақат қаршиликлар билишади.

Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида "Насаф" футболчиларида яна бир нечта имкониятлар юзага келди. Аммо тўп тошкентликлар дарвозасига киришни истамади.

Шундай қилиб, "Насаф" мавсумни бирорта совринсиз якунлайдиган бўлди. Бунинг натижасида "Локомотив" келаси йили ОЧЛ саралаш плей-офф ўйинида юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

Ўзбекистон кубоги. Финал.
"БУНЁДКОР" - "НАСАФ" - 3:0 (3:0)
Гол: Шавкат Саломов (8), Камолиддин Мурзоев (34), Виктор Карпенко (45)
Огоҳлантиришлар: Артём Филипосян (13), Луфтулла Тўраев (25), Дилшод Жўраев (87) — Фозил Мусаев (19), Илҳом Юнусов (48)
"Бунёдкор": 1. Игнатий Нестеров, 2. Акмал Шораҳмедов, 4. Хайрулла Каримов, 6. Анвар Ғофуров, 8. Жавлон Иброҳимов (Дилшод Жўраев 69), 10. Шавкат Саломов, 13. Лутфулла Тўраев, 16. Артём Филипосян, 17. Камолиддин Мурзоев (Анвар Солиев 77), 19. Жасур Ҳасанов, 22. Виктор Карпенко (Алибобо Раҳматуллаев 71).
"Насаф": 42. Муроджон Зухуров, 3. Шавкат Раимқулов (Александр Петрович 46), 4. Мақсуд Каримов, 5.Ботир Қораев, 9. Иван Бошкович (Санжар Баратов 79), 10. Кенжа Тўраев, 17. Артур Геворкян, 18. Фозил Мусаев, 22. Шоҳруҳ Гадоев, 23. Мирзакамол Камолов (Фаррух Сайфиев 58), 27. Илҳом Юнусов
Ҳакамлар: Равшан Эрматов (Тошкент), Жаҳонгир Саидов (Тошкент), Маъмур Саидқосимов (Тошкент), Шуҳрат Пўлатов (Тошкент).
Назоратчи: В. Штерн (Тошкент).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 16:51, 30.11.2012.
Ўқилди: 10633 марта.
Фикрлар: 32 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.