Кириш Регистрация
14/12 00:45 Аталанта 2-1 Кальяри
14/12 01:00 Арсенал 2-1 Вулверхэмптон
14/12 01:00 Хетафе 0-1 Эспаньол
14/12 16:30 Милан 2-2 Сассуоло
14/12 18:00 Севилья 4-0 Реал Овьедо
14/12 19:00 Фиорентина 1-2 Верона
14/12 19:00 Удинезе 1-0 Наполи
14/12 19:00 Кристал Пэлас 0-3 Манчестер Сити
14/12 19:00 Ноттингем Форест 3-0 Тоттенхэм
14/12 19:00 Сандерленд 1-0 Ньюкасл
14/12 19:00 Вест Хэм 2-3 Астон Вилла
14/12 20:15 Сельта 2-0 Атлетик Бильбао
14/12 21:30 Брентфорд 1-1 Лидс
14/12 22:00 Женоа 1-2 Интер
14/12 22:30 Леванте - Вильярреал
15/12 00:45 Болонья 0-1 Ювентус
15/12 01:00 Алавес 1-2 Реал Мадрид
16/12 00:45 Рома - Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано - Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед - Борнмут

Кападзе шогирдлари олдида жиддий синов. Париж-2024 олимпидадасида қатнашиш учун бизни қандай йўллар кутиб турибди?

Баҳо:
+1 | -

4 сентябрь куни 2024 йилнинг апрель-май ойларида Қатарда ўтказиладиган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубогининг саралаш босқичи старт берилди. Саралаш баҳслари марказлашган ҳолда ўтказилишидан хабарингиз бор. Ўзбекистон ўрин олган "E" ГУРУҲИ учрашувлари 6-12 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади. Жамоамиз ўзининг барча ўйинларини  6, 9 ва 12-сентябрь кунлари соат 19:00да ЖАР стадионида ўтказади.

Жамоалар 11 гуруҳга бўлинган (10 та гуруҳда 4 тадан, 1 гуруҳда 3 та жамоа). Ўзбекистон олимпия терма жамоаси "E" гуруҳида Эрон, Гонконг ва Афғонистон мусобақанинг финал босқичи учун кураш олиб борадиган бўлди. 

"A" ГУРУҲИ
1. Иордания (мезбон)
2. Сурия
3. Уммон
4. Бруней Даруссалом

"B" ГУРУҲИ
1. Жанубий Корея (мезбон)
2. Мьянма
3. Қирғизистон
4. Қатар

"C" ГУРУҲИ
1. Вьетнам (мезбон)
2. Сингапур
3. Яман
4. Гуам

"D" ГУРУҲИ
1. Япония
2. Баҳрайн (мезбон)
3. Фаластин
4. Покистон

"E" ГУРУҲИ
1. Ўзбекистон (мезбон)
2. Эрон
3. Гонконг
4. Афғонистон

"F" ГУРУҲИ
1. Ироқ
2. Кувайт (мезбон)
3. Шарқий Тимор
4. Макао

"G" ГУРУҲИ
1. Бирлашган Араб Амирликлари
2. Ҳиндистон
3. Малдив ороллари
4. Хитой (мезбон)

"H" ГУРУҲИ
1. Таиланд (мезбон)
2. Малайзия
3. Бангладеш
4. Филиппин

"I" ГУРУҲИ
1. Австралия
2. Тожикистон (мезбон)
3. Лаос
4. КХДР

"J" ГУРУҲИ
1. Саудия Арабистони (мезбон)
2. Камбожа
3. Ливан
4. Мўғулистон

"K" ГУРУҲИ
1. Туркманистон
2. Индонезия (мезбон)
3. Хитой Тайпейи

Гуруҳ ғолиблари ва гуруҳда 2-ўринни эгаллаганлар орасида энг яхши кўрсаткичга эга бўлган 4 жамоа Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритади. (Қатарнинг саралаш босқичида ўйинлари ўртоқлик мақомида бўлади — унинг натижалари жадвалда акс эттирилмайди). Гуруҳлардаги энг яхши 2-ўрин соҳибини аниқлашда дастлаб очколар, кейин эса тўплар нисбати ва урилган голлар инобатга олинади. Шу боис, олимпиячиларимиз Эрон билан сўнгги тургача гуруҳдан минимум 2-ўрин билан чиқиш имкониятимизни яхшилаш учун дастлабки икки ўйинда кўпроқ гол уришга ва дарвозаси даҳлсизлигини сақлашга ҳаракат қилишлари керак.

Эслатиб ўтамиз, U-23 Осиё кубоги мусобақаси Париж-2024 олимпидадаси учун йўлланмаси берувчи турнир ҳисобланади. Қатарда кучли учликка киришимиз талаб этилади.

Қатардаги баҳслар ЖЧни ўзида қабул қилган 4 та стадионда 15 апрель – 3 май саналарида ўтказилади («Лусаил», «Ал-Байт», «Ал-Тумама», «Education City» ареналари).

Киритилди: 14:04, 05.09.2023.
Ўқилди: 2335 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.