Ўзбекистон U-16 қизлар терма жамоаси 30 ноябрь куни 2013 йилги Осиё чемпионатига саралаш 3-тур учрашувида Ҳиндистон терма жамоаси билан 1:1 ҳисобидаги дуранг натижани қайд этди.
Саралаш баҳсларининг 2-турида Эрон терма жамоаси қизларини йирик - 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратган Гулнора Аъзамова қўл остидаги Ўзбекистон U-16 қизлар терма жамоаси, муддатидан аввал 2013 йилги Осиё чемпионати финал босқичи йўлланмасини қўлга киритганди. Саралаш босқичининг дастлабки икки турида ғалаба нашидасини сурган Ўзбекистон U-16 қизлар терма жамоаси сўнги турда Ҳиндистон термасига қарши майдонга тушди ва 1:1 ҳисобидаги дурангни қайд этди.
2013 йилги қизлар ўртасидаги U-16 Осиё чемпионати келаси йилнинг ноябрь ойида Хитойнинг Нанкин шаҳрида бўлиб ўтади. Шу кунгача, Ўзбекистон ташқари, 2013 йилги қизлар ўртасидаги U-16 Осиё чемпионатининг 10та иштирокчиси номи маълум бўлиб улгурган. Япония, Шимолий Корея, Жанубий Корея ва Хитой, 2011 йилги Осиё чемпионатининг ярим финалчилари сифатида, 2013 йилги чемпионатга тўғридан-тўғри йўлланма олган бўлса, Иордания, Баҳрайн, Австралия, Таиланд, Хитой Тайпейи ва Гуам U-16 қизлар терма жамоалари саралаш баҳсларидан муваффақиятли ўтишган.
U-16 Осиё чемпионати-2013 саралаш
«В» гуруҳи, 3-тур учрашуви
30 ноябрь, жума
ЎЗБЕКИСТОН – ҲИНДИСТОН 1:1 (0:1)
ГОЛЛАР: Мадина Эргашева (85) - Велани Фернандес (45).
ОГОҲЛАНТИРИШЛАР: Решми 83, (Ҳиндистон)
ЎЗБЕКИСТОН: 1. Лайло Тиловова, 4. Соҳибжамол Ражабова, 5. Анзили Ермакова, 7. Нилуфар Қудратова, 8. Дилдора Нозимова,(13. Солиҳа Ҳуснидддинова, 66) 9. Дилноза Бектемирова, 10. Ситора. Нормуродова,(3. Нафосат Жумакулова, 88) 11. Файёза Самандарова, 17. Мадина Эргашева, 20. Шодия Тошева (6. Мафтуна Шоимова, 46 ) 22. Севара. Нормуродова.
БОШ ҲАКАМ: Чжон Ти Дунг (Вьетнам).