Кириш Регистрация
14/12 00:45 Аталанта 2-1 Кальяри
14/12 01:00 Арсенал 2-1 Вулверхэмптон
14/12 01:00 Хетафе 0-1 Эспаньол
14/12 16:30 Милан 2-2 Сассуоло
14/12 18:00 Севилья 4-0 Реал Овьедо
14/12 19:00 Фиорентина 1-2 Верона
14/12 19:00 Удинезе 1-0 Наполи
14/12 19:00 Кристал Пэлас 0-3 Манчестер Сити
14/12 19:00 Ноттингем Форест 3-0 Тоттенхэм
14/12 19:00 Сандерленд 1-0 Ньюкасл
14/12 19:00 Вест Хэм 2-3 Астон Вилла
14/12 20:15 Сельта 2-0 Атлетик Бильбао
14/12 21:30 Брентфорд 1-1 Лидс
14/12 22:00 Женоа 1-2 Интер
14/12 22:30 Леванте - Вильярреал
15/12 00:45 Болонья 0-1 Ювентус
15/12 01:00 Алавес 1-2 Реал Мадрид
16/12 00:45 Рома - Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано - Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед - Борнмут

«Барса»нинг омади келмаётган футболчилари

Баҳо:
+ | -

Қуйида «Барса»нинг мавсум бошидан бери ўзини кўрсата олмаган футболчилари хусусида сўз юритамиз.

Серхи Роберто

Сўнгги икки ўйинни ўнг қанот ҳимоясида ўтказган 31 ёшли футболчи на ҳимояда, на ҳужумда ўзини кўрсата олмади (ҳатто «Вильярреал»га қарши ўйинда Маркос Алонсо ҳам ундан фойдалироқ эди).

У, албатта, тез орада асосий таркибда Жоау Канселуга йўл беради.

Роберт Левандовски

Тўртта ўйинда иккита гол унчалик ёмон натижа эмас, лекин XG [кутилган голлар] моделидан келиб чиқиб, у ҳозиргача камида тўртта гол уриши керак эди.

Алехандро Бальде

Ҳимоя Бальденинг кучли томони эмас, лекин охирги икки ўйинда у жуда кўп хатога йўл қўйган. 19 ёшли футболчи бир неча бор «Барса» жарима майдончаси яқинида тўпни эгаллашда суст ҳаракат қилди, унинг хатолари деярли ҳар бир вазиятда рақибнинг голларига олиб келди.

Рафинья

Ҳа, икки ўйинлик дисквалификация бразилиялик футболчининг формасига таъсир қилган бўлиши мумкин, аммо биз ҳужумчидан кўпроқ нарсани кутамиз.

«Осасуна»га қарши ўйинда 26 ёшли футболчи иккинчи бўлим охирида майдонга тушди ва гол уриш учун бир неча имкониятларга эга бўлди, аммо муваффақият қозона олмади.

Бу қисқа вақт ичида у Ламин Ямалдан ёмонроқ кўринди (унинг ўзи ҳам яхши ўйин кўрсатмади). Ўсмирнинг халқаро танаффусдан кейин ҳам асосий таркибдаги ўрнини сақлаб қолишини кутамиз.

Киритилди: 17:46, 05.09.2023.
Ўқилди: 3469 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.