«Наполи» вингери Хвича Кварацхелиянинг агенти мижозининг келажаги ҳақида гапирди.
Ўзи учун ўтган мавсум анча муваффақиятли ўтган 22 ёшли футболчи Европа футбол гигантларининг нишонига тушди, аммо мавсум якунланганидан кейин «Наполи»ни тарк этмади. Келажакда грузиялик футболчига талаб фақат ортиши кутилмоқда.
«Ҳозир биз унинг «Наполи»ни тарк этиши ҳақида ўйламаяпмиз. Биз у «Реал» ёки «Барселона»га ўтишга тайёр бўлган пайтдаги вазиятни диққат билан ўрганамиз, аммо ҳозир унга ҳамма нарса мос келмоқда», - деди Хвичанинг агенти.