«Интер» ярим ҳимоячиси Хакан Чалханоглу қанча маош олиши маълум бўлди.
Calcio e Finanza хабарига кўра, 29 ёшли ярим ҳимоячининг «Милан» клубидаги маоши олти ярим миллион еврони ташкил қилади.
Эслатиб ўтамиз, Чалханоглу 2021 йилнинг ёзидан бери «Интер»да тўп тепмоқда, у «Милан»дан ўз ҳамшаҳари сафига кўчиб ўтган.
Жорий мавсумда футболчи Италия чемпионатининг учта ўйинида майдонга тушиб, битта гол муаллифига айланди.