Кириш Регистрация
10/02 21:00 Трактор 0-2 Ас-Садд
10/02 23:15 Ал-Иттиҳод 7-0 Ал-Ғарафа

Тьяго Алькантара "Барселона"га қайтиши мумкин

Баҳо:
+ | -

"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Тьяго Алькантара "Барселона"га қайтиши мумкин.

32 ёшли футболчининг Каталония клубига ўтиши ўтган ёзда қизғин муҳокама қилинган, бироқ у аниқ маълумотларга тўғри келмади - ярим ҳимоячи Англияда қолди. Алькантара келаси ёздаёқ эркин агентга айланиши мумкин, чунки унинг "Ливерпуль" билан амалдаги шартномаси мавсум охирида тугайди. Mundo Deportivo хабарига кўра, "Барселона" Тьягога даъвогарлар қаторида қолмоқда, агар у мерсисайдликлар билан шартномани узайтирмаса, каталонияликлар ўз тарбияланувчисини таркибга таклиф қилиши мумкин.

Тьяго Алькантара 2013 йилда "кўк-анорранглилар" сафини тарк этганди. Испаниялик футболчи 2020 йилдан бери “Ливерпуль” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Киритилди: 05:44, 08.09.2023.
Ўқилди: 2068 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.