Машҳур собиқ ҳужумчи Филиппо Индзаги "Ювентус"нинг жорий мавсумдаги истиқболлари ҳақида гапирди.
Массимилиано Аллегри шогирдлари жорий мавсум ҳеч бир еврокубокда қатнашмайди, шу боис улар бор эътиборини тўлиқ ички турнирларга қарата олади.
"Менимча, Европа мусобақаларининг йўқлиги рақиблар фонида "Ювентус" учун катта устунлик бўлади. Жамоа жисмонан ва руҳий жиҳатдан анча янги бўлади, чунки Чемпионлар Лигаси доимо стрессли. Ҳатто қаергадир учиш ҳам футболчилардан катта куч олиши мумкин, менга ишонинг. Ўйлайманки, "Ювентус"ни А Сериянинг фаворитларидан бири сифатида кўриш мумкин", - дея яқинда "Режина" клуби мураббийлик лавозимини тарк этган Индзагининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Италия ОАВлари.