Кириш Регистрация
29/06 22:00 Бразилия 2-1 Япония
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар - Норвегия
01/07 02:00 Франция - Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР

Ўзбекистонлик ҳакамлар Роналду жамоаси иштирокидаги ОЧЛ баҳсини бошқаради

Баҳо:
+ | -

Осиё Чемпионлар лигаси «E» гуруҳи 1-туридан ўрин олган «Персеполис» (Эрон) ҳамда «Ан-Насср» (Саудия Арабистони) жамоалари ўртасидаги баҳсни Ильгиз Танташев бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси бошқариб боради.

Унга қанотларда ФИФА ҳакамларимиз Андрей Цапенко ҳамда Тимур Гайнуллин ёрдам беришади. Шунингдек, захира ҳаками вазифасини яна бир топ ФИФА ҳакамимиз Аҳрол Рисқуллаев бажаради. Энг қувонарли жиҳати шундаки, илк бор ОЧЛ баҳсида ўзбек рефериси ВАРда ишлайди. ОФК VAR курсини муваффақиятли якунлаган Фирдавс Норсафаров ушбу баҳсда AVAR сифатида иштирок этади.

Бундан ташқари, VAR  курсини муваффақиятли якунлаган яна бир ҳакамимиз Абдурашид Худойберганов ҳам «Лион Сити» (Сингапур) – «Бангкок Юнайтед» (Таиланд) баҳсида AVAR вазифасини бажариши кўзда тутилган.

Осиё Чемпионлар лигаси | «E» гуруҳи, 1-тур
«Персеполис» – «Ан-Насср»
 19.09.2023
Ҳакамлар: Илгиз Танташев, Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин, Аҳрол Рисқуллаев
AVAR: Фирдавс Норсафаров

Осиё Чемпионлар лигаси | «F» гуруҳи, 1-тур
«Лион Сити» – «Бангкок Юнайтед»
20.09.2023
AVAR: Абдурашид Худойберганов

Маълумот учун, ушбу учрашувлар 19-20 сентябрь кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган. Ҳакамларимизга ушбу учрашувларда омад тилаймиз.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 06:11, 08.09.2023.
Ўқилди: 3266 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Златан Ибраҳимович ЖЧ-2026 ғолиби ким бўлишини айтди [11215]

Флорентино Перес Винисиус ва Майкл Олисе ўртасида якуний танловни амалга оширди [6986]

ЖЧ-2026: Бугун бўлиб ўтадиган 1/16 финал учрашувлари тақвими [4357]

Моуриньо «Реал» раҳбариятидан яна бир футболчи сотиб олишни сўради [4012]

Холанд «Реал»нинг икки юлдузи билан бир жамоада тўп суришни истамаяпти [3902]

«Реал» қимматбаҳо ярим ҳимоячини сотиб олиш учун ўз юлдузларидан бирини сотишга мажбур бўлади [3662]

Семин Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2026 дан кейин Каннаварони истеъфога чиқаришини айтди [3182]

Германия пенальтилар сериясида Парагвайга имкониятни бой бериб, ЖЧ-2026 билан хайрлашди (видеошарҳ) [2665]

Симеоне Альваресдан қутулишга қарор қилди [2403]

Жаҳонгир Зокиров мағлубият нималигини билмаётган америкалик боксчини муддатидан олдин мағлуб этди [2179]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик