Кириш Регистрация
09/05 00:00 Реал Мадрид 2-1 Бавария
10/05 23:45 Фрозиноне - Интер
11/05 00:00 Ницца - Гавр
11/05 00:00 Брест - Реймс
11/05 00:00 Алавес - Жирона
11/05 16:30 Фулхэм - Манчестер Сити
11/05 17:00 Мальорка - Лас-Пальмас
11/05 19:00 Вулверхэмптон - Кристал Пэлас
11/05 19:00 Борнмут - Брентфорд
11/05 19:00 Эвертон - Шеффилд Юнайтед
11/05 19:00 Ньюкасл - Брайтон
11/05 19:00 Тоттенхэм - Бёрнли
11/05 19:00 Вест Хэм - Лутон
11/05 19:15 Вильярреал - Севилья
11/05 21:00 Наполи - Болонья
11/05 21:30 Ноттингем Форест - Челси
11/05 21:30 Гранада - Реал Мадрид
11/05 23:45 Милан - Кальяри
12/05 00:00 Атлетик Бильбао - Осасуна

«Ўзбекистонда футбол журналистикаси» сайти иш бошлади

Баҳо:
+ | -
Pressing.ucoz.com - Ўзбекистонда футболга ихтисослашган оммавий ахборот воситалари фаолиятига доир сўнгги янгиликларни кенг футбол жамоатчилигига етказиб, шу билан бирга журналистлар ижодидан энг яхши намуналарни мунтазам бериб борувчи ҳаваскор интернет нашри.
 
ЛОЙИҲАНИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ
Лойиҳани ташкил этишдан кўзланган мақсад Ўзбекистон футбол журналистикасига оид энг яхши маълумотлар тўпламини яратиш. Сайт юртимизда футбол соҳасида фаолият юритаётган оммавий ахборот воситаларида берилган энг сара материалларни жамлаб бориш, уларни кенг футбол жамоатчилиги фойдаланиши учун қулай кўринишга келтириш, маълумотларни қисқа фурсат ичида топиш имконини яратиш ва фойдаланувчилар ўртасида очиқ самимий мулоқот муҳитини ҳосил қилишни ўз олдига вазифа ўлароқ белгилаб олган.
 
"PRESSING" ёхуд ЛОЙИҲА НОМИ ХУСУСИДА
Лойиҳани тайёрлаш жараёнида албатта, унга қандай ном қўйиш борасида ҳам алоҳида изланишга тўғри келди. Кўплаб лойиҳалар учун танланган ном охир-оқибат унинг муваффақиятга эришишида ҳам салмоқли ўрин тутганини ҳисобга олиб, бу масалага жиддий ёндошдик. Биз танлаган ном лойиҳа мазмунига мос келиши ва осон эсда қоладиган бўлиши керак эди. Охир-оқибат, бир неча вариантлар ичидан "Pressing" номини танлаб олдик.

Хўш, нега айнан "Pressing"? Барчамизга бу атама яхши таниш. Википедия маълумотларида ушбу сўзга "Рақиб футболчиларини таъқиб қилишга ва тўпни олиб қўйишга ёки рақиб томонидан ташкил қилинаётган ҳужумни тўхтатишга асосланган услуб" дея изоҳ берилган. Атаманинг футболга оид эканлиги ва биз юқорида таъкидлаб ўтган жиҳатларни ўзида мужассам этгани якунда шу номни танлашимизга асос бўлди. Атама ўзаги "Press" сўзи инглизчадан матбуот деб таржима қилинади. Сайтимиз ҳам айнан, матбуотга бағишланган. Аниқроғи, футбол матбуотига.
 
ЭНГ САРА НАМУНАЛАР
Ўзбекистонда футбол нашрлари талайгина. Уларнинг сони ўнтадан ошган пайтлар ҳам бўлди. Аммо ашаддий футбол мухлислари ҳам, нари борса 1-2 та газета сотиб оладилар. Шундан келиб чиққан ҳолда, футбол нашрларида берилаётган мақола, интервью ва шарҳларнинг энг яхшиларини, энг сара намуналарини "Pressing" ўз саҳифалари орқали мунтазам бериб боради. Бундай мақолаларнинг аксарияти архив мақолалари бўлиб, уларда кўтарилган мавзулар ҳамон долзарблигича турибди.

РЕЖАЛАР
"Pressing" ўз фаолиятини 2012 йил 1 декабрь кунидан бошлади. Сайт ҳали янги ва табиийки, материаллар унчалик кўп эмас. Аммо кўп ўтмай сайт саҳифалари анча тўлиб қолади, дейиш мумкин. Яқин келажакда амалга оширирилиши кўзда тутилган режаларимиз ҳам кўп. Масалан, сайтни ".uz" доменига ўтказиб, "pressing.uz" номи остида фаолият олиб бориш лойиҳанинг энг биринчи режаларидан бири ҳисобланади. Бундан ташқари, агар техник имкониятларни яхшилай олсак, "Pressing" саҳифалари орқали "Sport" телеканали ва "Mash'al" радиосини кузатиб бориш имкониятига эга бўласиз.
 
ҲАМКОРЛИК
Шу ергача ўқиб келдингизми, демак футболга бефарқ эмассиз. Сайтга эътибор учун сизга ташаккур айтган ҳолда, сизни ҳамкорликка чақирмоқчиман. Уйингизда футболга оид газета ва журналлар жамланмаси, календар-справочниклар, китоблар, ўйинлар дастурлари ва ёки энг муҳим учрашувларга чиқарилган чипталарни-да сақлаб қолган бўлсангиз, уларнинг нусхасини иложи борича сифатли тасвирларда бизга жўнатинг. Сайтнинг мақолалар архиви бойиши ва фотогелераясининг ривожи учун ўз ҳиссангизни қўшинг. Берилаётган материалларда албатта сизнинг номингиз илова қилинади.

Худди шундай, газета ва журналлар таҳририятлари, ўз нашрингизда чоп этилган ҳар қандай даврдаги энг яхши материалларни сайт билан бўлишинг. Бу билан сиз ўз нашрингизни лойиҳамиз орқали реклама қилишингиз ҳам мумкин. Лозим топсангиз, нашрингиз ҳақида сайт саҳифаларида биз берган маълумотларга қўшимча ва тўлдиришлар киритинг.

Муҳтарам журналистлар, ижод архивингиздан ёш авлод учун билиб қўйиш фойдали, деб ҳисоблаган мақолаларингизни лойиҳада тақдим этинг. Бундан ташқари, футбол ичида, футбол атрофида кўрган-кечирганларингиз, турли воқеалар ва хотираларингиз ҳақида бизга ёзиб юборинг. Бу ахборот биз учун жуда қимматлидир.
 
Мурожаат учун телефон:  +998 90 9807692 
E-mail: pressinguz@gmail.com
Манба: Pressing.ucoz.com
Киритилди: 10:46, 02.12.2012.
Ўқилди: 7518 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.