"Астон Вилла" ярим ҳимоячиси Юри Тилеманс янги клубидаги ўйин вақти билан боғлиқ вазият ҳақида гапирди.
“Вазият қувонарли эмас. Мен мураббийга Виллага ўйнаш учун келганимни айтдим. У мени тушунади, лекин айни дамда у ўтган мавсумдаги иккита ярим ҳимоячи билан ўйнашни афзал кўрмоқда", - дейди ярим ҳимоячиси.
Эслатиб ўтамиз, Тилеманс шу ёзда "Лестер"дан кейин эркин агент сифатида Бирмингем клубига ўтган эди.