Грузия терма жамоаси Тбилисида ўз тарихидаги энг йирик мағлубиятни қабул қилиб олди, шунингдек, охирги 18 йилдаги энг йирик мағлубиятга учради. Вилли Санол шогирдлари Испания терма жамоасига – 1:7 ҳисобида ютқазди.
Бунгача Грузия термаси Руминия (0:5, 1996) ва Дания (1:6, 2005) терма жамоаларидан тарихдаги энг даҳшатли мағлубиятларга учраган.