Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

СУВ ПОЛОСИ. Ўсмирларимиз ЖЧни ғалаба билан бошлашди

Баҳо:
+ | -
15та гол муаллифи — Кирилл Рустамов

Кеча Австралиянинг Перт шаҳрида сув полоси бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати бошланди. Эътиборли томони, унда Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоалари иштирок этишмоқда. Ҳар иккала терма жамоамиз ўзларининг дастлабки баҳсини бугун ўтказишди ва ғалаба қозонишди.

"С" гуруҳида иштирок этаётган Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Тринидад ва Тобаго ёшларини 19:16 ҳисобида мағлуб этди. Ўйин жуда қизиқарли бўлди. Ўйиннинг бошларида ўйин тенгкурашлар остида кечди — биринчи бўлимдан кейин ҳисоб - 2:2. Кейин эса ташаббус вакилларимиз томонига ўтди ва 2 ва 3-бўлимларда йигитларимиз ҳисобни 17:7 кўринишига олиб келишди. Сўнгги бўлимда эса терма жамоамиз ё чарчаб қолди, ёки хотиржамликка берилди шекилли, рақиблар тўла устунликка эга бўлишди. Якуний ҳисоб — 19:16. Ушбу ўйинда Кирилл Рустамов нақ 15та гол уришга муваффақ бўлди.

"Жуда қийин баҳс бўлди. Боиси, биз бу ерга 32 соатлик парвоздан кейин кеча етиб келдик ва бор-йўғри бир марта машғулот ўтказдик. Сафимизда келажаги порлоқ бўлган спортчилар кўп", дейди Кирилл Рустамов.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ўзининг навбатдаги баҳсини эртага Руминияга қарши ўтказади.

Ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати
Эркаклар. "С" гуруҳи.

1-кун. 1 декабрь, шанба
Греция - Руминия - 8:5
Тринидад ва Тобаго - Эрон - 7:9

2-кун. 2 декабрь, якшанба
Ўзбекистон - Тринидад ва Тобаго - 19:16
Руминия - Эрон - 11:4

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 13:44, 02.12.2012.
Ўқилди: 4655 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3203]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2083]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1810]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1801]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1721]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1507]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1477]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1422]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1416]

Мбаппе Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1321]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик