Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

«Sportradar» келишилган ўйинлар ўтказувчи мамлакатлар рейтингини тузиб чиқди

Баҳо:
+ | -

Жаҳон спорт мусобақаларини спорт принциплари асосида ўтиши таъминлаш масалалари билан шуғулланувчи «Sportradar» агентлиги 400 та букмекерлик идоралари ёрдамида Европанинг энг коррупцион  мамлакатлари рейтингини тузиб чиқди.

2009 йил июнь ойидан 2012 йилнинг ноябрь ойига қадар бўлган муддатда келишилган ўйинларни ташкил қилиш бўйича Албания мамлакати биринчи ўринни эгаллади (97 учрашув келишилган). Россия мамлакати эса бу борада олтинчи ўринда бормоқда. Сўнгги уч йилда 42та келишилган учрашув қайд этилган, деб хабар бермоқда «II Messaggero» нашри.

Жадвалнинг иккинчи ўрнида Италия чемпионати бормоқда. Сўнгги уч йилда мамлакатда 70та (20та А серия, 36та В серия, 14та қуйи дивизионларда) келишилган учрашув аниқланган. Италиядан кейинги ўринда Молдова мамлакати турибди. Бу муддат мобайнида Молдовада 66та келишилган ўйинлар аниқланган.

Дастлабки ўнликнинг қолган қисми қуйидагича кўриниш олган: Эстония (46), Греция (45), Россия (42), Македония (37), Болгария (35), Латвия ва Литва (31тадан).

Қайд этиб ўтиш жоиз, ушбу рўйхатдан Бельгия чемпионати ҳам ўрин олган. Уларда уч йил мобайнида битта келишилган учрашув қайд этилган. Франция ва Голландияда эса бу кўрсаткич иккитани ташкил қилади.

Манба: www.stadion.uz.

Бир пайтлари, футбол профессори Рустам Акрамовга Ўзбекистонда келишилган ўйинлар борасида берилган саволга, мутахассис: Агар Россияда 20 ўйин келишилган бўлса, бизда 2та бўлади. 10та бўлса битта, деб жавоб берганди. Демак шу гапга ишонадиган бўлсак, бизда уч йил давомида бор-йўғи тўртта ўйин келишилган бўлиб чиқяпти. Ёмонмас-а? Лекин негадир стадионларимизга мухлислар қайтмаяпти. Ё ўша ҳазил-мақолда айтилганидек, ер эмас деҳқоннинг ўзи шўрмикан?

Киритилди: 22:49, 02.12.2012.
Ўқилди: 7761 марта.
Фикрлар: 36 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.