Кириш Регистрация
09/03 00:45 Милан 1-0 Интер
09/03 01:00 Валенсия 3-2 Алавес
10/03 00:45 Лацио 2-1 Сассуоло
10/03 01:00 Эспаньол 1-1 Реал Овьедо
10/03 19:00 Нефтчи 3-0 Андижон
10/03 19:45 Машъал 0-2 Қизилқум
10/03 20:30 Пахтакор 0-1 Навбаҳор
10/03 22:45 Галатасарой - Ливерпуль
11/03 01:00 Аталанта - Бавария
11/03 01:00 Атлетико - Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл - Барселона
11/03 16:30 Сурхон - Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив - Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро - Хоразм
11/03 22:45 Байер - Арсенал

Азар, Де Хеа ва клубсиз юрган бошқа машҳур футболчилар

Баҳо:
+ | -

Саудия Арабистонида трансфер ойнаси ёпилди - энди топ-клублар қишгача ўзларининг асосий юлдузлари маошини ўн баравар ошириб, улар билан янги шартнома имзолаш имконига эга.

Трансферлар ойнаси ёпилганига қарамай, эркин агентлар бозорида ҳали ҳам кўплаб ўйинчилар мавжуд. Қуйида уларнинг энг машҳурлари билан танишишингиз мумкин. Графикларда ҳар бир футболчининг ёши, ўрни ва охирги клуби кўрсатилган.

• Давид Де Хеа ўзига хос янгилик қилганга ўхшайди – илгари ҳеч қачон “Олтин қўлқоп” соҳиби мавсумни клубсиз бошламаган. Испаниялик футболчи "Реал"да Куртуа ва "Бавария"да Нойернинг ўрнини босиши мумкин бўлганлар рўйхатида пайдо бўлди, бироқ Анчелотти ва Тухель бир вақтнинг ўзида Давиднинг эҳтимолий трансферига тўсқинлик қилди.

• "Аста-секин оила ва дўстлар билан ҳаётдан завқланиш, пиво ичиш вақти келди", - Эден Азарнинг яқин орадаги режалари. Бельгиялик футболчи фаолиятини якунлаганини эълон қилмаган ва Daily Mail хабарига кўра, унга Премьер-лига клублари қизиқиш билдиришган (гарчи улар унинг жисмоний формасидан хавотирда бўлсалар ҳам). Азарнинг ўзи Дэвид Бекхемнинг "Интер Майами" таклифини рад этди ва кўпроқ футболни тарк этиш ҳақида ўйламоқда, гарчи унинг қариндошлари футболчини бундай қарордан қайтараётган бўлса-да.

• Папу Гомес декабрь ойида жаҳон чемпиони бўлди (гарчи турнирни бошланғич таркибда бошлаган бўлса-да, у кейинчалик захира ўриндиғига ўтказилди), айни пайтда клублар фаолиятидаги энг ёмон мавсумни ўтказди. Аргентиналик футболчи “Севилья”нинг бирорта мураббийининг режасига тўғри келмади ва клубга керак эмас деб баҳоланди. 1 сентябрь куни унинг шартномаси бекор қилинди.

• Жесси Лингард – август ойи бошида ЦСКА у билан боғланган эди, аммо миш-мишлар бор-йўғи бир ҳафта давом этди. Трансфер ойнаси охирида футболчи "Вест Хэм"га ўтиши мумкин эди (у ерда Жесси фаолиятидаги энг яхши даврлардан бирини ўтказди), аммо якунда клуб уни ўз сафига қўшиб олишдан бош тортди.

• Нико Шульц июль ойида "Боруссия М"ни тарк этди - клуб унинг шартномасини бекор қилди ва унга 2,5 миллион евро товон пули тўлади. Шульц 2022 йил август ойида оилавий зўравонликда айбланганидан бери расмий ўйинда иштирок этмади. Футболчининг собиқ севгилиси уни туғишидан икки ҳафта олдин қорнига тепганини айтди.

Киритилди: 20:35, 10.09.2023.
Ўқилди: 1739 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 10-март куни Чемпионлар лигасининг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [10745]

ЕЧЛ. Суперкомпьютер «Реал» — «Манчестер Сити» қарама-қаршилиги ғолибини тахмин қилди [9313]

«Ҳамиша тайёр». «Манчестер Сити» Абдуқодир Ҳусановнинг жамоасини голдан қутқарган ҳаракати видеосини эълон қилди (видео) [4615]

Хосе Мария Мендес – Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи [3253]

Беларуслик футболчи Абдуқодир Ҳусанов ҳақида фикр билдирди [3225]

"Реал Мадрид" "Манчестер Сити"га қарши дастлабки ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари ҳақида расмий маълумот берди [2799]

Ла Лига Мессининг «Барселона»га қайтишига рухсат берганмиди? Тебас жавоб берди [2181]

Ироқ терма жамоаси устози: «Илтимос, бизга ёрдам беринг» [2116]

«Ливерпуль» «Интер» юлдузи трансферига тайёргарлик кўрмоқда [1974]

Football365: "Челси" "Барселона"нинг 3 нафар футболчиси учун 250 миллион евро сарфлаши мумкин [1894]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.