"Барселона" президентининг маслаҳатчиси Энрик Масип дарвозабон ва жамоа сардори Марк-Андре тер Штеген ҳақида гапирди.
“У намуна ва шунинг учун у капитан. "Барселона"га содиқлик ўзини шундай кўрсатади. У "Барса"да ишлашни давом эттиришни ва клубга ёрдам беришни хоҳлайдиган одам. У шу йўл билан клубни кучайтирадиган футболчиларни жалб этишини билган ҳолда шартномани узайтиради ва маошига ёрдам беради. "Барселона"га содиқлик сўз билан эмас, амалда намоён бўлади. У кўпчилик учун, жумладан, болалар секцияларида ҳам ўрнакдир", - дея Масип сўзларини келтиради Sport.es.
31 ёшли Тер Штеген Мёнхенгладбахнинг "Боруссия" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Немис дарвозабони 2014 йилнинг июль ойида "Барселона"га кўчиб ўтганди. Тер Штегеннинг трансфери учун каталонияликлар 12 миллион евро тўлаган.