"Рома"нинг бельгиялик ҳужумчиси Ромелу Лукаку манфаатларини ҳимоя қилаётган Себастьян Ледур мижозининг янги жамоага ўтишидаги қийинчиликлар билан ўртоқлашди.
"Ёзги трансфер ойнаси бошида ижара масаласини муҳокама қилишнинг иложи йўқ эди. Аввало, "Челси" хўжайинлари якуний ечим излашди, улар футболчини сотишни хоҳлашди. Ва музокаралардаги ҳақиқий ўзгаришлар Саудия Арабистони клублари халқаро бозорга кирганидан кейин содир бўлди. Улар Европа клублари ва хусусан, "Челси"га таклиф қилган суммалар бўйича "планка"ни шу қадар баланд қилиб қўйишдики, бошқа Европа жамоалари уларга тенглаша олиш жуда қийин бўлиб қолди. Бир томондан клуб футболчини сотишга тайёр эди, иккинчи томондан эса максимал миқдорни олиш истаги бор эди ва аниқки, уни тўлашга фақат саудияликлар қодир эди. Лукаку эса Европада қолиб, еврокубокларда қатнашиш ниятида эди", - деди Ледур RTL билан суҳбатда.
30 ёшли бельгиялик футболчи 2024 йилнинг ёзига қадар ижара асосида "Рома"га ўтди.
Ўтган мавсумда Лукаку "Интер" сафида ижара асосида ўйнади. У жамоа сафида барча мусобақаларда 37 та ўйин ўтказиб, 14 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.