"Челси" қишки трансферлар ойнаси учун режа тузиб қўйган. Хабарларга кўра, Лондон клуби "Страсбур" ярим ҳимоячиси Хабиб Диаррани жиддий кузатмоқда.
"Челси" 19 ёшли футболчини ёздаёқ сотиб олмоқчи бўлган. Диарра учун "Вулверхэмптон" ҳам қизиқиш билдирган.