"Ливерпул"да бу борада яна бир вариант мавжуд. Хабарларга кўра, агарда мерсисайдликлар Муҳаммад Салоҳни сотгудек бўлса, у ҳолда унинг ўрнига осиёлик ҳужумчи олиб келади. "Реал Сосьедад" футболчиси Такэфуса Кубо "Ливерпуль" радарида турганлардан биридир.
22 ёшли вингер ўз фаолияти давомида "Реал"дан ташқари "Мальорка", "Хетафе" ҳамда "Вильярреал"лада ҳаракат қилган эди. У аслида "Барселона" академияси тарбияланувчиси саналади.