Микель Артета жамоа ҳимоячиси Юриен Тимбер ҳақида гапирди. У шундай дейди:
"Бу биз учун катта йўқотиш. Айниқса, жароҳат Тимберга қаттиқ таъсир қилади. Негаки, у эндигина жамоага қўшилган эди. Жароҳат эса бизнинг ва футболчининг режаларини чиппакка чиқарди. Энди биз ушбу вазиятга мослашишимиз керак".