Марк-Андре тер Штеген "Барселона"нинг Хави қўл остидаги тактикаси ҳақида гапирди.
Каталония клуби дарвозабони Хави давридаги жамоа услуби танқид қилингани ҳақидаги саволга жавоб қайтарди. Айримларнинг фикрича, мураббий кўпроқ ҳимоявий ўйин кўрсатиш учун “клуб ДНКсига хиёнат қилган”.
“Бу мутлақо бемаънилик. Ҳар қандай фалсафа ривожланиши керак.
Хави ўйнаганида "Барса" жамоасининг сифати рақиблариникидан анча юқори эди. Ўшандан бери ҳамма нарса, айниқса физика нуқтаи назаридан, янада мувозанатли бўлди. Шунинг учун энди биз янги ечимларни топишимиз керак.
Айниқса, бошида у жамоага бироз барқарорлик беришга ҳаракат қилди ва бу зарур эди", - деди Тер Штеген.