"Зенит" бош мураббийи Лучано Спалетти жамоанинг Бразилиялик ҳужумчиси Халкнинг сўзларига муносабатини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, "Милан" билан учрашувнинг 80-дақиқасида ўзининг алмаштирилишидан норози бўлган футболчи бош мураббийга қўл бермаган эди ва январь ойида клубни тарк этиши мумкинлиги ҳақида пўписа қилган эди.
"Халк нима деса - деяверсин. Бу унин ҳуқуқи. Мен уни алмаўтирган бўлам, демак, унинг ўйинидан кўнглим тўлмаган. У агар ҳар доим 90 дақиқа ўйнайман, деб ўйласа - адашади. Халк кетишни истабдими? Мен нима қила олар эдим? Шахсан мен қоламан. У фақат ўзидан хафа бўлсин. Унинг норозилиги майдондаги роли ва позициясидан деб ўйламайман", - дея Спалеттининг сўзларини келтиради "Спорт-Экспресс".