Кириш Регистрация

Моуриньо "Реал"дан ҳайдайдиган илк футболчи номи маълум

Баҳо:
+1 | -

Жозе Моуриньо «Реал» бош мураббийлигига тайинланишга яқин турибди. Португалиялик мутахассис ўз режаларига киритилмаган илк футболчини аниқлаб улгурди.

Журналист Мигел Серрано берган маълумотларга кўра, Моуриньо ярим ҳимоячи Эдуардо Камавингани сотиб юбормоқчи. Франциялик футболчи мураббийнинг тактик схемаларига мос келмаяпти. «Реал» эса Камавинганинг сотувидан тушадиган маблағ эвазига иккита янги ярим ҳимоячини таркибга қўшиб олиш учун уни қўйиб юборишга тайёр.

Жорий мавсумда Эдуардо Камавинга «Реал» сафида барча турнирларда жами 42 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2 та гол ва 1 та голли узатма ёздириб қўйган.

Киритилди: 20:39, 17.05.2026.
Ўқилди: 17402 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик