Кириш Регистрация

ЎзПФЛ «Динамо» клуби бош мураббийи Вадим Абрамовни расман огоҳлантиради

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон кубогининг "B" гуруҳида кураш олиб бораётган «Динамо» ҳозирга қадар икки учрашувда майдонга тушиб улгурди. 10 май куни Самарқанд клуби ўз майдонида Про лига вакили «Ғазалкент» (2:3) билан тўқнаш келган бўлса, 15 май куни Тошкентда «Локомотив» (2:2) клубига қарши тўп сурди.

Ҳар икки учрашув якунида бўлиб ўтган матбуот анжуманида «Динамо» ёрдамчи мураббийи Марат Мифтахутдинов иштирок этди. Бош мураббий Вадим Абрамов эса мусобақа регламентига зид равишда унда қатнашмади.

ОАВ билан мулоқотга очиқ мутахассис сифатида Вадим Абрамовнинг мавсум давомида илк бор матбуот анжуманида иштирок этмагани Лига томонидан вазминлик билан қабул қилинди. Бироқ мураббийнинг кетма-кет иккинчи бор бундай ҳолатга йўл қўйиши регламент талабларига нисбатан ҳурматсизлик сифатида талқин қилинади. Шундан келиб чиқиб, мазкур масала Лига Тартиб-интизом қўмитасига оширилди.

Лига томонидан тақдим этилган лицензия билан учрашувда бевосита иштирок этаётган ҳар қандай расмий шахс мусобақа низомларига ҳурмат билан муносабатда бўлиши шартлигини эслатиб ўтамиз.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 00:05, 17.05.2026.
Ўқилди: 1905 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик