Кириш Регистрация
15/07 23:59 Англия 1-2 Аргентина
16/07 20:00 Нефтчи 2-1 Бухоро
16/07 20:00 Бунёдкор 1-3 Насаф
16/07 20:00 Сўғдиёна 2-0 Хоразм
17/07 20:00 Навбаҳор - ОКМК
17/07 20:00 Машъал - Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор - Локомотив

Кристоф Фройнд: «Янги чақирув нақадар ёқимли...»

Баҳо:
+ | -

Австриялик 46 ёшли собиқ футболчи Кристоф Фройнд яқинда «Бавария» спорт директори лавозимида ишга киришди.

 «РБ Зальцбург»да 17 йил давомида самарали фаолият юритган мутахассис энди бор билимини «Голливуд ФК» тараққиётига сафрлайди, албатта. Кристоф ҳозирдан «Бавария» тизимини мутлақо янги даражага олиб чиқишга ваъда бермоқда.

- Халқаро футболда бундай даражага ҳар доим ҳам дуч келавермайсиз. Шундай экан, алоҳида қадриятларга эга жамоа чақирувидан бош тортолмасдим. Умуман, янги чорлов доим ёқимли, айниқса, «Бавария» даражасидаги клубларники.

- Кристоф, «Бавария»га хуш келибсиз! Айтингчи, қандай инсон ва мутахассиссиз?

- Табиатан қатъиятли, жамоавий ишчиман, ҳаётга ҳамиша ижобий кўз билан қарашга ўрганганман. Табиат қўйнида кўп вақт ўтказишга мойилман, яна ватанимга қаттиқ боғланганман. Мен учун энг муҳими - уй ва оила. Дейлик, яқинлар даврасида ўзимни ўта қулай ҳис қиламан. 

- Фаолиятингиз ҳақида ҳам қисқача гапириб берсангиз...

- Аслида бу йўлни шароит тақозоси билан танлаганман. 24 ёшдаёқ футболчилик фао­лиятига нуқта қўйишимга тўғри келди, чунки отам тўсатдан вафот этди. Қисқаси, ота-онам йўлга қўйган бизнесни зиммамга олишим керак эди. Бироқ 4-5 йилдан кейин бошқа йўналишга бош суқишни хоҳлаб қолдим. Шу тариқа 2006 йили «РБ Зальц­бург» тизимида иш бошлаш имконияти туғилди. Такрорлайман, аслида функционер бўлишни олдиндан режалаштирмагандим. Хуллас, ўз-ўзидан имконият юзага келди ва янги ишдан маъно ҳам, завқ ҳам топдим. Мана, бир неча йилдан буён фаолиятим ривожланмоқда ва бу жуда ёқимли.

- Бошида «Бавария» таклифига қандай муносабат билдирдингиз?

- Аввало, «Бавария» менталитетидан ҳамиша ҳайратланганимни айтишим керак. Дунёдаги энг йирик, ўта муваффақиятли ва оилавий клублардан бири. Тарихи ҳам бой, асосийси, йилдан-йилга яхши ривожланмоқда. Халқаро футболда бундай даражага ҳар доим ҳам дуч келавермайсиз. Шундай экан, алоҳида қадриятларга эга жамоа чақирувидан бош тортолмасдим. Умуман, янги чорлов доим ёқимли, айниқса, «Бавария» даражасидаги клубларники.

- Айтингчи, шундай мега­клубда ишлашга нечоғли тайёрсиз?

- Қайтараман, бу - катта ва янги чақирув. Нақ 17 йил ўзимга таниш клуб тизимида ишладим. Энди даврани кенгроқ олишим, янги одамлар билан муносабат ўрнатишим талаб этилади. Умуман, Мюнхенда ҳаммаси бошқача, ўзгача ёндашув бор. Дарҳақиқат, масъулиятли ва ҳаяжонли иш. Шунингдек, бу ерда шахсий ҳаётим ҳам бироз ўзгариши муқаррар. Ўйлайманки, клуб ишончини оқлаш қўлимдан келади, фақат тўпланган тажрибадан ўринли тарзда фойдалансам, бас.

- «Бавария»даги асосий вазифаларингизни белгилаб олдингизми?

- Биринчи қадам - бу тўғри алоқа ўрнатиш учун клуб, ҳамкасблар, футболчилар ва ходимлар билан танишиш. Бошида бироз қийналарман балки. Шундан сўнг спорт йўналиши, жамоа таркиби масалаларига тўлиқ шўнғисам керак. Келажакда дейлик, алоқа нуқтаи назаридан очиқ майдон яратмоқчиман. Оддий айтганда, раҳбарият ва жамоани бир-бирига янада яқинлаштиришни хоҳлайман.

Манба: fcbayern.com, 

МУҲАММАДХОН тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:29, 15.09.2023.
Ўқилди: 1077 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Беллингем ўйиндан сўнг нима сабабдан Аргентина терма жамоаси ўйинчисини ургани маълум бўлди [12681]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги рекордини янада янгилади [7826]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихида мутлақ рекорд ўрнатди [4843]

Беллингем Аргентинага қарши баҳсда Мессига нималар деганини айтди [4016]

ЖЧ-2026. Аргентина Англияни иродали тарзда мағлуб этиб, финалга йўл олди. Мессидан иккита ассист [3526]

«Бавария» Олисе учун «Реал»дан қанча сўраши маълум бўлди [3221]

Месси ЖЧ-2026 финалига чиқиш ҳақида фикр билдирди ва танқидчиларга жавоб қайтарди [3055]

Аргентина миллий жамоаси футболчилари Мессининг жамоа учун аҳамиятини таъкидлашди [2451]

Романо Майкл Олисенинг «Реал»га ўтиш шартини маълум қилди [2329]

Харри Кейн Англиянинг ЖЧ-2026 ярим финалидаги мағлубиятига муносабат билдирди [2314]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик