Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

Ўзбекистон U-19 қизлар терма жамоаси ОЧ-2013 саралашидаги иштирокини якунлади

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон U-19 қизлар терма жамоаси Осиё чемпионати саралаш босқичини йирик ҳисобдаги мағлубият билан якунлади.

U-19 қизлар Осиё чемпионати-2013 саралаш 2-гуруҳ босқичи баҳслари якунига етди. 2-гуруҳ босқичининг сўнгги тур ўйинларида Ольга Ким қўл остидаги Ўзбекистон терма жамоаси футболчи қизлари саралаш фаворитларидан бири – Таиланд терма жамоасига қарши майдонга тушди. Ўйин 3:0 ҳисобида таиландлик қизлар фойдасига ҳал бўлди.

Ўзбекистон U-19 қизлар терма жамоаси бунгача Эрон терма жамоаси билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган бўлса, Иордания терма жамоасига сўнгги дақиқаларда имкониятни бой берганди.

«А» гуруҳида ғолиблик Таиланд терма жамоасига насиб этган бўлса, «В» гуруҳида Мьянма терма жамоасига тенг келадиган жамоа топилмади. Энди ҳар иккала жамоа Осиё чемпионатига бериладиган ягона йўлланма учун 9 декабрь куни майдонга тушишади.

2013 йилги U-19 қизлар ўртасидаги Осиё чемпионати финал босқичида олти жамоа иштирок этади. Мусобақанинг дастлабки беш иштирокчиси 2011 йилги чемпионат якунига кўра аниқланган: 1-5 ўринларни эгаллаган термалар – Япония, Шимолий Корея, Хитой, Жанубий Корея ва Австралия автоматик тарзда финал босқичи йўлланмасини қўлга киритган.

U-19 қизлар Осиё чемпионати-2013 саралаш, 2-гуруҳ босқичи
«В» гуруҳи, 3-тур учрашувлари
ТАИЛАНД – ЎЗБЕКИСТОН 3:0 (2:0)
ГОЛЛАР: Алиса Рукпиниж (22, 24), Орапин Ваеннгоен (55).
ОГОҲЛАНТИРИШЛАР: Аморнрат Утчаи (83) – Мафтуна Бахтиёрова (78).
ТАИЛАНД: Виенгпрати Нариссара, Чучуен Сударат, Аморнрат Утчаи, Орнума, Канчанапорн Саенкхун, Силаван Интами, Мутита Сенкрам, Бунтан Анонгнат (Опарин Ваеннгоен, 34), Алиса Рукпиниж (Кантика Чудет, 79), Анужта Сримас (Нипаван Панйосук, 60), Сиринтип Тонгмаи.
ЎЗБЕКИСТОН: Ҳурматой Раҳматуллаев, Улдона Тўхтаева, Феруза Турдибоева, Гулсара Ҳақбердиева, Селиме Гугуева (Юлдуз Шодиева, 88), Ильвина Абльякимова, Азиза Норова (Айнур Даулбаева, 85), Мафтуна Бахтиёрова, Наргиза Сайдалиева, Иродахон Турдиалиева, Зиёдахон Туланбоева (Юлдуз Набиева, 26).
БОШ ҲАКАМ: Чин Лианг (Хитой).
Хошимин, «Тонг Нат» стадиони. 100 томошабин.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 17:52, 06.12.2012.
Ўқилди: 6032 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини қачон якунлашини айтди [3932]

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [3852]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3362]

Трамп АҚШ терма жамоаси футболчиси бўйича чиқарилган шов-шувли қарордан сўнг ФИФАга мурожаат қилди [3296]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [3076]

Роналду ЖЧ-2030да ўғли билан бирга ўйнаши ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди [2310]

АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Балогун ўтган ўйиндаги четлатишига қарамай, Бельгияга қарши майдонга тушади [2123]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [2105]

ЖЧ-2026. Мексика — Англия учрашуви бошланиш вақти ўзгарди (таркиблар) [1959]

ЖЧ-2026: Бешта гол киритилган баҳсда Англия Мексикани мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1893]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик