"Барселона" бош мураббийи Хави Эрнандес жароҳатидан тикланишда давом этаётган ярим ҳимоячи Педрининг ҳолати ҳақида гапирди.
“Педрининг тикланиш жараёни яхши кетмоқда. У ўзини ажойиб ҳис қилмоқда, лекин ҳали кўп иш қилиши керак. Унинг 100% тикланиши жуда муҳим. Тезроқ қайтгандан кўра, имкон қадар яхши қайтган маъқул", - деди Хави матбуот анжуманида.